Охаликдан Помиргача

Гид-альпинист — Марказий Осиё тоғлари ҳақида
Тоғдаги лагер. Николай Скуба архив фотосурати

Марказий Осиё республикалари, жумладан Ўзбекистон аҳолиси учун тоғлар ландшафтнинг бир қисмигина эмас. Кимдир тоғли қишлоқларда яшайди, кимдир шаҳарда бўлса ҳам, тоғ ён бағрида кўчмас мулки бор ёки чорвачилик қилади. Умуман олганда, турмуш тарзи у билан боғлиқ. Бироқ, ҳақиқатан ҳам тоғлардан, аниқроғи — туризм ва алпинизмдан касал бўлган одамлар бор. Булар ўзига хос тафаккур эга, эпчил одамлар бўлиб, кўпинча инсоннинг ёши, жинси ва фуқаролигидан қатъий назар қўшилишга ундовчи муҳитни яратишади. Улардан бири самарқандлик йигирма йиллик тажрибага эга алпинист ва тоғ йўлбошчиси Николай Скубадир.

Биз Николай билан ўтган баҳорда Охалик тоғларида учрашгандик, бу ерда у дўстлари билан дам олишга келган экан. Шеригим ва мен бироз адашиб қолгандик, Николай эса бизни чин кўнгилдан лагеримизга қисқа йўл бўйлаб кузатиб қўйганди. У ишонч билан илдам юрар, лекин гид сифатида пул топасизми, деган саволга салбий жавоб берганди. – «Илгари бўлган», — деганди Николай.

Энди эса вазият ўзгарган. Николай ва унинг шериги биргаликда алпинистлик, сайёҳлик фирмасини очишга қарор қилишган ва аста-секин потенциал мижозлар, шу жумладан Россиядан келган релокантлар билан муносабатларни ўрната бошлаганлар, зеро улар соғлиқ учун фойдали бўлмиш табиат қўйнида дам олишдан бўйин товлашмайди. Ўзбекистонда эса бундай масканлар жуда кўп.

- Нега гидлик ишини тиклашга қарор қилдингиз?

Николай Скуба. Николай Скуба архив фотосурати

- Хотиним илтимосига кўра бир неча йил мажбурий танаффусга чиқдим: қизим туғилганди. Энди эса у анча катта бўлиб қолди, тарбия учун камроқ вақт талаб қилади. Шундай қилиб, тоғларга қайтиш имкони пайдо бўлди. Ҳозирча Самарқанд ва унга яқин вилоятларга сафарлар уюштиряпмиз. Масалан, ўша Охалик тоғига. Бундай сафарлар учун УАЗ — «буханка» машинаси айни муддао.

— Охалик энг машҳур жой бўлса керак?

- Қисман. Охаликни – тоғ туризмини бошловчилар учун «болалар ўйин майдончаси» деса ҳам бўлади. Қиёли қоялар йўқ. Бироқ, тоғ туризмида биринчи тажрибани айнан Охалик бериши мумкин. Кўп маршрутлар мавжуд. Кўрадиган кўп нарсалар бор. Кимнинг кўнгли нимани тусаса, шу нарсалар мавжуд.

Худди шу нарса Самарқанд ёки Қашқадарё вилоятларининг қолган тоғларига ҳам тегишли. Тепаликлар, дарёлар, ғорлар, тарихий обидалар. Ҳисор тоғларидаги Калла-и-Широн дарасидаги Амир Темур ғорининг ўз ўрни бор. Уни зиёрат қилиш учун ярим кун сарфлашга арзийди. Ёки ўша Ҳисордаги Аякчи дарасидаги «Алвасти кўли». Мана асл гўзаллик.

Тожикистонгадаги Артуч лагерига йўл олиб, уч минг метрли Тининкин, Хўжаравот ва Уреч чўққилари ёнидаги Уреч дараси бўйлаб Кўлисиёҳ кўлига боришингиз мумкин.

Аммо буларнинг барчаси тажрибали сайёҳлар учун қийинчилик туғдирмайди.

- Қийинчилик нимада?

Тоғлар. Николай Скуба архив фотосурати

— Масалан, Тожикистондаги Фанн тоғлари. Помирнинг бир қисми. Бу менинг севимли жойим. Қийин маршрутлар, гўзал табиат. Забт этиш мумкин бўлган чўққилар.

- Сиз забт этдингизми?

- Албатта. Масалан, илгари Ленин номи билан аталган Абу Али ибн Сино чўққиси етти минг баланликда. Уни уч марта забт этдим. Бу йўлда спорт усталиси номзодини (ҚМС) қўлга киритдим. Лекин бу асосий нарса эмас, мақсад чўққи сари ҳаракатланишдир. Алпинистлар ҳам, барча тоғ ихлосмандлари ҳам мени тушунишади.

- Сиз Фанн тоғлари ҳақида гапиряпсиз. У ер қанчалик хавфсиз?

- Умуман олганда, тоғларда хавфсизлик чораси биринчи навбатда туради. Аввало, сиз ёлғиз юра олмаслигингизни ёдда тутишингиз керак. Камида иккита бўлиш керак, лекин бир гуруҳ бўлган яхшироқ. Агар уч кишидан ортиқ гуруҳ бўлса, унда иккита йўриқнома керак — етакчи ва ортдаги инсон. Тоғларда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Худди анашу Охаликда ўзингизга зарар етказишингиз, оёғингизни қайириб олишингиз, дарё тошига сирпанишингиз мумкин, шунингдек тирик мавжудотлар ҳақида унутмаслигингиз керак.

- Қайси жониворларни назарда тутяпсиз?

- Охаликда заҳарли илонлар, масалан, гюрза, кобра ва тумшуқбурун, фаланга ва чаёнлар бор. Фанн тоғларида бу жиҳатдан тинчроқ, лекин чўпон итлари изғиб юради, ёлғиз саёҳатчига ҳужум қилиши мумкин.

- Саёҳатларда шунга ўхшаш воқеалар юз берганми?

- Худо сақласин. Мени, ҳамроҳларимни илон чаққанмас, бир пайтлар Фанн тоғларида ит сайёҳга ҳужум қилган. Япониялик ўта қизиқувчан саёҳатчи саёҳат олдидан маҳаллий флора ва фаунани суратга олишга қарор қилади, тартибга итоат қилмай, гуруҳдан бироз узоқлашади, лекин бу чўпоннинг итига ёқмайди ва унинг оёғидан тишлаб олади. Шундай тишлаганки, уни зудлик билан касалхонага олиб боришга тўғри келган.

Такрор айтаман, тоғларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш керак. Бу жудаям муҳим.

- Гапга кирмас сайёҳлар кўп учраганми?

Николай гуруҳ билан. Николай Скуба архив фотосурати

- Ҳар бир инсон индивидуалдир, у ўз тажрибасига асосланади. Баъзи одамлар ўзларини мутахассисман деб билади, лекин баъзида шундай ҳам бўлади. Бошқа жойларда бўлгани каби, ҳамма нарсанинг ўзига хос хусусияти бор: кимдир хотиржам ва дўстона, кимдир тажовузкор ва такаббур. Биз буни ҳисобга олишимиз ва ҳар кимга йўл топа олишимиз керак бўлади. Гуруҳдаги муносабатлар хавфсизликнинг бир қисмидир.

- Эсда қоларли воқеалар бўлганми?

- Бир йил олдин, 2012 йили Англияда ўқиган ва яшаган рус қизи Фанн тоғидаги лагерга келди. У бир қути ўйинчоқ олиб келганди – болаларга ёрдам бериш акцияси доирасида уларни чўққилардан бирига олиб чиқмоқчи эди. Қиз дарҳол жиловни қўлга олишга қарор қилди ва биринчи кундан бошлаб кўтарилиш учун йўлбошчи қидира бошлади. Шу билан бирга, унинг бу борада тажрибаси йўқ эди. Бу мавсум бошида бўлгани учун тоққа чиқиш учун арқонлар ҳали осилмаган, тирсагичлар ўрнатилмаганди.

Қиз узоқ вақт йўлбошчиларни кўздан кечирди, рози бўлганлар кейинчалик қиздан юз ўринишди. Мен деярли икки ҳафта давомида тарвузи қўлтиғидан тушмай, кўтарилишга ҳаракат қилган қизнинг чидамлилигига ҳайрон қолдим.

Йигитлар мендан илтимос қилишди. Мен у билан уч кунлик машғулот ўтказдим ва пировардида чўққига чиқдик. У шунчалар хурсанд бўлганди. Қиз суратларга олиб, мамнуният билан пастга тушди. Лагерда дам олдик.

- Сиз одамларни тайёрлайсизми?

Николай ва қиз ўйинчоқлар билан чўққида. Николай Скуба архив фотосурати

- Бир муддат болаларни ўргатганман. Катта ёшдаги туристларни ҳам тоқларга тайёрлаш билан шуғулланганман. Умуман олганда, менинг ишим тўғридан-тўғри юриш ва тоққа чиқиш билан чекланмайди. Мен маршрутларни тайёрлайман ва ишлаб чиқаман, хавфсизликни ташкил этиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қиламан.

— Ўзбекистон ва Тожикистондан ташқари бирон жойга саёҳат қилганмисиз?

- Ўзбекистон алпинистлар терма жамоаси таркибида Қирғизистондаги Помир тоғлари қисмида бўлганман. Дарвоқе, сафар олдидан ҳомий биздан бош тортди ва федерациянинг ўзи йўл ҳақини тўлади, томчилаб маблағ йиғди. Аммо бу сайр жуда қизиқарли ва мазмунли кечганди.

- Узоқ хорижгачи?

— Ҳозиргача вилоятдан ташқарига чиқишнинг имкони бўлмаяпти. Мен Эверестни забт этишни хоҳлайман. Бу ҳар қандай алпинистнинг орзусидир. Умид қиламанки, келажакда бу ниятим амалга ошади.

- Чет элликлар билан алоқани ушлаб турасизми?

- Биз ҳамма билан мулоқот қиламиз. Тоғларни севган инсонларнинг ёши, миллати, мақоми ва унвони бўлмайди. Биз яқинлигимиздан ўзаро «сен» сираб гаплашамиз. Ҳозирда турфирмамизни реклама қилиш доирасида Канада билан алоқалар ўрнатмоқдамиз. Россия, Қозоғистон билан алоқалар мавжуд.

Мен имкон қадар кўпроқ одамларни тоғларимиз билан таништирмоқчиман. Марказий Осиё гўзал макон. Токи буни ҳамма билсин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтди

  • Алия Назарбоеванинг рейдерлик билан боғлиқ можаро марказида қолгани ва нега бу ишни ҳеч ким тергов қилишни хоҳламаётгани ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати

  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди