Ўзбекистон президентининг №3880 «Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги фармойиши имзоланганига бир йил бўлди. Жумладан, ушбу ҳужжатда “ишлаб чиқарилаётган кино маҳсулотларининг ғоявий бадиий даражаси пастлиги, сценарийчилик, режиссёрлик, актёрлик ишлари сифатининг етарли эмаслиги, айрим ҳолларда бадиий образларнинг йўқлиги” қайд этилган. Ўзбекистон киносида бирор нарса ўзгардими? Бу ҳақда республикадан ташқарида ҳам маълум ва машҳур бўлган кинорежиссёр ва сценарист Зулфиқор Мусоқов билан суҳбатлашдик.
— Зулфиқор ака, сизнингча бугунги кунда ўзбек киносида қайси муаммолар ўз ечимини топиши керак?
— Олдиндан айтаман, айтмоқчи бўлганим “Ўзбекфильм” киностудияси остонасини бундан 43 йил олдин ҳадлаб ўтган оддий кино устасининг шахсий фикри бўлади. Кейинги 30 йил мобайнида мен ўзбек киносига баланпарвоз гапларим билан эмас, тасвирга олган асарларим билан ўзимнинг қайдайдир ҳиссамни қўшдим. Дарвоқе, “бу бизнес, ҳеч қандай шахсий нарса эмас” деган иборани жиним суймайди.
Бордию, инсон ярамас бўлмасдан виждон соҳиби бўлса, у ҳолда барча нарсага дахлдор бўлади.
Бундан ўттиз икки йил олдин Москвада олий сценарийчи ва режиссёрлар курсида ўқиб юрган кезларим замонамизнинг энг зукко инсонларидан бири Андрей Сергеевич Кончаловский мастер-класс ўтказиш учун дунёнинг энг машҳур кинорежиссёрларидан бири Фрэнсис Форд Копполани таклиф қилганди. Буюк режиссёр шундай деганди: «Ҳар қандай эзгу ва ёмон ишларнинг ўз муаллифи, саҳналаштиручи режиссёри бўлади».
Келинг, даставвал яхши ишлар ҳақида гапирамиз. Биринчидан, ҳукуматимиз сабаб бугунги кунда “Ўзбекфильм” киностудияси биноси қайта таъмирланмоқда. Пенсияга чиққунга қадар мен барча фильмларимни совуқ, ноқулай коридорларда, музлаб қолган монтажхоналарда яратдим, ёз пайти эса оддийгина кондиционери йўқ хоналарда иссиқдан терга ботганман. Ҳозирда эса киностудияда таъмир ишлари кетмоқда (албатта, кўнгилдагидек бўлмасада, кондиционерлар ҳозирча йўқ). Монтаж цехи, овоз ёзиш хоналари ишга тушди, тасвирлар учун павильон тайёр. Хуллас, одамлар иштиёқ билан ишга қатнай бошладилар ва бу турган гап гап яхшиликдан далолат.
“Ўзбекфильм” учун энг замонавий “Арри” рақамли камераси сотиб олингани ҳам айни муддао бўлди. Бу иккинчи ижобий ҳолат, зеро бундай жиҳоз буюртмалар кўпайишига сабаб бўлади. Учинчидан, «Берлин-Оққўрғон” фильмида иштирок этган олти ёш кишининг Россиядаги “Ника” кинофестивалида иштирок этиши учун маблағ топиб бергани учун “Ўзбеккино” раҳбариятидан миннатдорман. Фильм Россия киноакадемияси совринига лойиқ топилган бешта фильмлардан бири, деб тан олинди (МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатларининг энг яхши фильми деб тан олинди-“Фарғона” изоҳи).
Яна бир ижобий ҳолат — “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинган фильмларнинг премьераси “Панорама” кинотеатрида бўлиб ўтмоқда.
- Фильмлар премьераси бу яхши нарса, лекин нега бу билан чекланиб қолинмоқда? Нега “Панорама” кинотеатрининг асосий репетуари хусусий студиялар фильмларидан иборат?
— Афсус, бундай удумнинг бошланганига анча бўлди. “Ўзбеккино” директорларидан бири бўлмиш Ағзам Исҳоқов мустақил студияларни қўллаб-қувватлаш учун оёқ тираб туриб олганди. Бу ҳақда, жумладан давлат санъат ривожига кўмак бериши борасида 2007 йили президент Ислом Каримовга очиқ хат ёзган эдим. Орадан қанча вақт ўтди. Бу вақт ичида қанчалаб томошабиннинг дидига зиён етказилганини бир тасаввур қилиб кўринг! Мен хусусий киностудияларга қарши эмасман, ўзим ҳам бундай студияларда учта фильмимни тасвирга олганман. Лекин студиянинг душмани студия бўлади...Хусусий студияларда фильмлар яратаётган уқувсиз режиссёрларнинг яна битта қусури бор: улар бошингга кепка кийиб олиб, “мотор” деган сўзни бақиришни билсанг бўлди — режиссёрсан, деб ўйлайдилар. Лекин каллада ҳеч вақо бўлмаса, буларнинг бари бир пул. Таққослаш учун шуни айтишим мумкин: режиссёр бўлишдан олдин камина иккита режиссёрлик факультетини битирдим — бизнинг театр санъатшунослик институти ва Москвадаги олий режиссёрлар курсини.
- Сизнингча, нега бундай “режиссёрлар” кўпайиб кетди?
— Менимча, дуч келган инсоннинг ўзини кинога ураётганига иккита нарса сабаб бўлмоқда. Биринчи ва энг асосийси — бу пул, инчунин у текинга келади. Баъзида пешона тери билан топган пулини бу каби “режиссёрлар” қўлига тутқазиб қўяётган бойвучча хомийларга ҳайрон қоламан. Бу каби студиялардан бирида продюсер бўлиб ишлайдиган бир одамнинг айтишича, пулнинг тер ярми чўнтакка урилади. Қолгани оператор, актёр ва бошқа нарсаларга тўланади. Бу ишларнинг барчаси ҳеч бир ҳужжатсиз, нақд пул эвазига амалга оширилади ва бу ҳолат кейинги “бойвучча” топилгунига қадар давом этаверади.
Иккинчи сабаб — обрўталаблик: бу каби инсонлар журнал, интернет орқали тилга тушиб, эл ўртасида танилмоқчи бўладилар.
Мен ўзбекона айтганда ҳеч қачон “пахта” қўймаганман. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бундан икки йил олдин ижодкор зиёлилар билан бўлган учрашувда айтган сўзлари менга таъсир қилди. У тахминан шундай деганди: «Бизнес ва санъат тушунчаларининг қоришиб кетишига йўл қўймайман. Маънавият, сокинлик, тўғри дунёқарашни ҳимоя қилишда ўзбек киноси Мудофаа вазирлигидан қолишмайди, билакс, айрим пайтлари муҳимроқдир».
— Билишимча, ҳозирда давлат буюртмаси маблағининг 76 фоизи хусусий студияларга берилмоқда…
— Бу “Ўзбеккино”нинг амалдаги директори йўл қўйган хатоликдир. Мен аниқладим: 76 фоизи эмас, ярмига яқини. Лекин барибир пулнинг тенг ярми республикадаги ўнлаб хусусий киностудияларга берилмоқда, қолгани «Ўзбекфильм», «Ўзкинохроника» ва «Қорақалпоқфильм»га насиб қиляпти. Нега бундай бўляпти? Ахир, «Ўзбекфильм» — бой тарихга эга студиядир. Унда бутун ўзбек киноси шедеврлари яратилган. Агар хусусий студиялар ўзига ишонадиган бўлса, битта оддий саволга жавоб беришсин: «Жаноблар, нега узоқ муддатли кредит олмаяпсизлар?»
— Дарвоқе, президентнинг ўша фармойишида «Мулк шаклидан қатьий назар кинокомпаниялар давлат буюртмаси билан кино ишлаб чиқаришда “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан уюштирилган конкурс асосида иштирок этадилар» дейилган. Лекин хусусий студиялар учун бирорта конкурс ўтказилганидан хабарим йўқ.
— Билмадим, менга бу қоронғу.
— Агар, хусусий студиялар тендердан ўтмасалар, у ҳолда қандай қилиб давлат буюртмаларини оляпти?
— Бу ерда бир савол туғилади: нега пул бошқа эмас, айнан “шу” студияга бериляпти? Бу нарса кўр ёки ўта содда инсон ақлига келмаслиги мумкин....Майли, танлов ўтказишсин. Лекин бунинг учун аввало нормал шароит яратилиши керак. Масалар, агар хусусий студия сценарийни сотиб олса, у ҳолда улар аниқ бир лойиҳанинг тўлақонли эгаси бўлади. Айнан шу ерда муаллифлик ҳуқуқига доир қонун ишлаши керак. Лекин улар ўзларининг бир тийинини ҳам сарфламайдилар.
Россияда бу масала аллақачон ҳал этилган. Бутун дунёда студиялар аввало ғояни сотиб оладилар. Агар ғоянинг бадиий манбаси бўлса, улар муаллифлик ҳуқуқини сотиб олиб, кейин сценарийга буюртма берадилар. Агар бизда ҳам шундай шароит яратилганида эди, ўртада ҳақиқий рақобат шаклланарди. Лекин бунинг учун хусусий киностудияларда кинога ақли этадиган ходимлар ишлаши керак. Кўриниб турибдики, шаклланган тизимда ижодий коррупция учун макон мавжуд.
— “Ўзбеккино”нинг учта директори коррупцияда айбланиб судлангани ростми?
Зулфиқор Мусоқов съемкада. Мусоқов архивидан фото
Бу кўпчиликка қоронғу, кўплаб одамлар азият чекканлар. Менинг “Қўрғошин” фильмимнинг директори киностудия ертўласида ўзини осиб қўйган ҳолда топилди. «Ўзбеккино”нинг собиқ учта раиси расман улкан миқдорда жарима тўлаганлар ва шунинг учун авф этилган. Бугунга қадар ушбу иш расман овоза қилинмади. Худога шукр, молиявий ишлардан йироқман, бир умр рўйхат бўйича ойлик олганман, кошона қаср ва виллам йўқ, пул ишларига тушунмайман...
— Сизга раҳбар бўлишни таклиф қилишганми?
— Бундан Худонинг ўзи асрасин! Менинг ўз касбим бор.
— “Ўзбеккино” раҳбарлигига кинони тушунадиган одам сайланди ҳам дейлик. Назарий томондан у-бу ерда тартиб ўрнатиши мумкин. Лекин амалда раҳбар бу ишни уддалай олармикан? Унинг оёғидан чалишмасмикан, кимлар бу ишни қилиши мумкин?
— Тушунтиришга уриниб кўраман. Кўпинча “юқоридан буйруқ келди” деган гапларга ишора қилишади. Лекин бу ерда мен сўзимга жавоб беришим мумкин — юқоридан ҳеч ким “бемаъза, тутуриқсиз фильм олинглар” деб буйруқ бермайди. Юқорида ўтирган раҳбар давлат буюртмаси мавзусида гап юритиши мумкин. Лекин, мени кечирасизу, “Очилган қўриқ”, “Тинч оқар Дон”, “Уруш ва Тинчлик” каби буюк фильмлар айнан давлат буюртмасига асосан дунёга келган.
- Демоқчисизки, асар сифати режиссёрнинг иқтидорига боғлиқ, шундайми?
— Мана сизга оддий бир мисол: агар тишингиз оғриса сиз балон ямаш устахонасига бормайсиз, бу ғирт тектакликнинг ўзгина бўларди, шундай эмасми?! Сиз тиш докторига борасиз. Лекин бизнинг кино ишлаб чиқариш соҳасида ҳамма нарса мумкин! Бадиий кенгашда умридан бирорта лавҳани суратга олмаган одам ўтириши мумкин. Албатта, улар обрўли одамлар бўлиши мумкин, лекин уларнинг кинога ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шунинг учун доимо бизга мутахассислар керак, дейман.
— Яқинда сиз “Ўзбеккино” раҳбариятига нега бизнинг кинода муаммолар борасида мавзулар кўтарилмайди, деб мурожаат қилдингиз. Вилоятларда газ, свет бўлмайди, пахта борасида доимо муаммолар мавжуд, бошқаларини гапирмасаям бўлади. Ўз навбатига сизга шундай савол бермоқчиман: нега киноимизда бугунги кунда энг долзарб муаммолардан бири бўлиб турган одамлар уйларининг бузилиши мавзуси кўтарилмайди?
— Уйларнинг бузилиши борасида менимча интернет, жумладан YouTube иш бермоқда.
Уйлайманки, бу вақтинчалик муаммо. Интернетда Тошкент ҳокимининг ҳеч кимнинг жабр кўришига йўл қўймаслиги ҳақидаги чиқишини кўрдим. Нима ҳам дейиш мумкин, цензура бор. Бу борада омадим бор экан: 28 йиллик ижодий фаолиятим давомида 23 та фильм суратга олдим. Уларнинг нима ҳақида бўлишини ўзим ҳал қилдим.
— Сизнинг компромиссга боришингизга тўғри келганми? Масалан, совет даврида дастлаб режиссёрдан “ура-ура” фильм суратга олиш таклиф этилган, шундан сўнг у ўзи хоҳлаган мавзуда кино яратган.
Георгия Данелия: «Мен хоҳлаган мавзуда кино ололмаганман, лекин ҳеч қачон хоҳламаган мавзуимда фильм олмаганман», деганди. Биласизми, ижодкор ва амалдорнинг ўртасидаги жанг мангу давом этади. Бунда фақат ҳаққоний инсонгина ютиб чиқади. Ижодкор айрим пайт ижод ва ҳаёт бир-бири билан узвий боғлиқ ҳилқат эканини тушунмайди, оз-моз ўз принципига ҳиёнат қилдими — бўлди, бу нарса унинг ижодига таъсир қилади.
Бир замонлар Александр Довженко шундай деган: «Биз ҳеч қаерда экранда ечинган каби ечинмаймиз». Бизлар соқол қўйиб, галстук тақиб юришимиз мумкин. Бу фақат ташқи кўриниш холос. Лекин экран аслида ким эканингни кўрсатиб беради. Энг бош ҳакам бу танқидчи ҳам, томошабин ҳам эмас. У — вақтдир! Яхши фильм йиллар давомида қаримайди. Кўриб турганингиздек, барчаси режиссёр талантига боғлиқ.
— Ўзбек киносида цензура ҳар қалай бор эканини айтиб ўтдингиз...
— Сизга парадокс бир нарсани айтаман: мен — цензура томонидаман. Лекин қандай цензура? Албатта, идрок ва эзгуликка таянган цензура томонидаман. Ҳар бир режиссёр ва сценаристнинг ичида ўз цензори бўлиши керак. Ташвишли давримизда шундай сифат ва ҳаракатлар борки, уларни экранга олиш чиқиш керакмас: расволик, бир миллатни бошқасига нисбатан гиж-гижлаш, диний тўқнашув, зўровонлик, урушларни тарғиб қилиб бўлмайди!
Агар ўйлаб қаралса, жангари ҳар бир фильм учун жиноий иш қўзғатиш мумкин. Бу ҳар бир шахснинг ички маданиятига боғлиқ. Қандайдир “янги гап”ни айтмоқчимисан? Агар елка устида калла эмас, қовоқни кўтариб юрган бўлсанг, одамларга нима ҳам дея оласан?!
— Цензурага қайтсак: у “Ўзбеккино” раҳбарияти, бадиий кенгаш даражасида мавжудми?
— Саволга жавоб беришдан олдин, бир мисол келтираман: Никита Михалков ўзининг “Сибирлик сартарош” фильмини олгандан сўнг уни “Оскар” мукофотига жўнатади. Шундан сўнг у ўзининг дўсти Кевин Костнердан мактуб олади. Америка киноакадемияси аъзоси бўлган Костнер Михалковнинг зўр кино олганини ёзади. Лекин у ушбу фильмда америкалик одам боқиманда ва фирибгар сифатида тасвирлангани учун кўнгли бироз ранжиганини айтади. Қайсидир маънода Кевин Костнерни тушуниш мумкин, зеро у ўз мамлакати нуфузи борасида қайғурмоқда.
Нега бунга эътибор қаратяпман? Бундан ўн йил олдин мени комиссияга чақиришди. У россияликларнинг “Платинум” мериалини Ўзбекистонда суратга олишга рухсат беришга бағишланганди. Фильмдаги воқеа Ўрта Осиё мамлакатларининг бирида содир бўлиши керак эди.
Мени мана шундай комиссияга таклиф қилишганди. Дарвоқе, бундай комиссия АҚШ, Англия, Япония каби мамлакатларда ҳам мавжуд. Мен ҳам шундай комиссия рухсатидан ўтганман. Россиянинг НТВ телеканали продюсери шундай деди: “Оғайнилар, ҳар бир имзо учун портфелимда уч минг доллардан пул ётибди”. Турган гап, мен уни “катта холаси”никига жўнатдим. Нега? Барча либослар ўзбекларники, фильмда бизнинг актёрлар тасвирга тушиб, накомафия одамларини, расво шахсларнинг образларини яратиши керак эди. Мен ўзбек фарзанди учун бу нарса инсот эмасми?!
Туркманистонда уларга фильм олиш учун рухсат беришмаган. Мен НТВнинг номақбул ўйинларидан хабардорман, чунки ўзим ҳам Россияда рус сериалини суратга олганман. Мен мана шунга ўхшаш цензура ҳақида гапиряпман.
Бундан бир йил олдин россиялик кинорежиссёр келиб бир фильмни суратга олди. Кинодаги воқеа Осиё мамлакатларининг бирида бўлган бўлиб, унда ҳарбий қисмга ҳужум уюштирилади. Аслида бундай воқеа фуқаролар уруши даври қўшни Тожикистонда юз берганди. Лекин тожикистонликлар русларга фильм олишга изн бермайдилар. Лекин бизникилар россияликларга рухсат берадилар. Тасаввур қилинг: узоқ йиллик совуқ қўшнигарчилик энди илиқлаша бошлаган бир пайтда!
Ушбу фильмда бош ролни ўйнаган Владимир Машков билан менинг болаликдаги дўстим Игорь Золотовичкий мастер класс берилиши борасида келишиб олади. Машков мен ва дўстимга фильмнинг Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси бўлмаслиги ҳақида онт ичди. Кино экран юзини кўрди ва унда мен нимани кўрдим, дейсиз: Хивани, тинч аҳолини ўйнамаган ўзимизнинг ўзбек актёрларини. Бундай машҳур актёрнинг лавзсизлигидан юқа ушлайсан киши. Ўйлайманки, бу каби воқеалар икки мамлакат муносабатларига ижобий таъсир кўрсатмайди. Биласизми, болаларимнинг отаси ва невамнинг бобоси бўлган камина мен учун тинчлик ва хотиржамлик сўзлари қуруқ гап эмас.
— Агар бадиий кенгашга куннинг энг муҳим муаммоларига бағишланган мавзудаги асарлар тақдим этилса, кенгаш аъзоси сифатида қандай овоз берган бўлардингиз?
— Фақат мантиқдан келиб чиққан ҳолда: талантли — талантли эмас, профессионал — профессионал эмаслигига қараб. Киноимиздаги энг катта хато шундаки, унга хоҳлаган кимса кириб келяпти. Баъзида бу ерда шаклланиб улгурмаган ёзувчиларга дуч келасан. Бизда ўз Айтматов, Чабуа Амирэджиби, Иона Друцэ, Энна Ветемааларимиз йўқ… Тохир Малик асарларини ҳисобга олмаса, қолган ёзувчилар китоблари магазинларда чанг босиб ётибди, уларни биров ўқимайди. Шунга ўхшаб шахсий киностудияларни ҳам ҳаракатга келтираётган иккита омил мавжуд: ном чиқариш ва уч-тўрт танга ишлаб олиш! Сизга қизиб туюлиши мумкин: мен уларни тергамайман, зеро дунё аҳли китоб ўқимай қўйган...
— Киночилар орасида яқинда ташкил этилган Миллий кинематографни ривожлантириш жамғармасини Ойбек Абдушукуров ва Мухлиса Азизовадан иборат бир оила қўлга киритиб олган, деган гап юради. Аслида ҳам шундайми? Бу жамғарманинг асосий вазифаси нимада, у олдинга қўйган вазифаларни уддалай оляптими?
— Бундан бироз муқаддам бу инсонлар билан суҳбатлашдим. Ким-кимга нима бўлишини билмайман, бу нарсанинг менга қизиғи йўқ. Лекин бир нарсага урғу бераман — уларнинг бетакаллуфлиги мени ҳайрон қолдирди. Наҳотки Оскар қўмитаси аъзолигига ўз оиласини қўшиб қўйиш инсофдан бўлса? Улар мамлакат кино тараққиётига қандай ҳисса қўшганлар? Мантиққа асосан кўмита яширин тарзда мамлакат киноакадемиясини сайлаши керак. Бунинг учун Киночилар иттифоқи турибди. Бу менинг шахсий фикрим. Шоир айтганидек: «Одамлар ичида миш-мишга айланишдан кўра уятлироқ нарса йўқ...» Менга келсак, бирорта қўмитага кириш истагим йўқ.
— Таклиф қилишсачи?
— Бормайман. Умид қиламанки бусиз ҳам бизнинг «Берлин — Оққурғон» ни 2019 йили кўришади ва номзод фильмлар рўйхатига қўшадилар.
- СССР парчаланганидан кейин Кинематографлар иттифоқи ўзбек киночиларига 119 минг доллар қолдирди. “Ўзбеккино”нинг собиқ раҳбари Аъзам Исҳоқов бу пуллар эвазига французлар билан асар яратилишига ҳаммани ишонтирди. Хўш, ўша фильм қани? Шунингдек, Кинематограф аъзоларига аталган пуллар нима бўлди?
— “Киномаркази”да мен ногоҳон гувоҳ бўлган бир воқеани айтаман: Москва “Киномаркази”да ўзбеклар учун шунча пул ажратишган. Марказ раҳбари марҳум Шуҳрат Аббосовга пуллар “Ўзбеккино”га ўтказилажагини айтган. Биламанки, “Ўзбеккино”нинг собиқ раҳбари Муҳаммад Дўст бу пуллардан бир тийинни ҳам кинога сарфламаган. Кейин уни ишдан олишди...Мен ваъда қилинган кинони кўрмаганман. Билганларим шу...
— Сўнгги савол: «Берлин — Оққўрғон» фильми премьерасидан сўнг бошқа фильм олишга қўл урмаслигингизни айтгансиз. Бу ростдан ҳам шундайми ёки ҳийлакорликнинг бир кўринишими?
Бу ерда ҳеч қандай муғомбирлик йўқ. Мен пул йўқлигидан сўнгги фильм дастидан олти ой бекор ўтириб қолдик ва бу мени хунбушга келтирди. Барчаси мендан сўралаётган савол оҳангига боғлиқ. Бордию, маккорона “ахир, фильм олмайман деб сўз бергандингиз” дейишадиган бўлса, у ҳолда бу кабиларга шундай дейман: «Сиз кабиларга қастма-қаст қилиб бўлсаям кино оламан». Мен бундай пиар ва бу каби кимсаларга тупурганман. Бордию, “илтимос, ижодингизни давом эттирсангиз” десалар, “сиз каби қадрдон томошабинларим учун ҳам кинога қайтганим бўлсин” дейман.
«Берлин — Оққўрғон» фильмини тасвирга олиш жараёни.Зулфиқор Мусоқов архиви фотоси
-
20 Ноябрь20.11«Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этмаса уят бўлади»Александр Крестинин — «Локомотив» даги фаолияти, ўзбек ва қирғиз футболи ҳақида
-
15 Ноябрь15.11Туркийлар алифбосиНега Эрдўғон Марказий Осиё давлатларидан тезроқ лотин алифбосига ўтишни талаб қилмоқда?
-
03 Октябрь03.10Мослашув имтиҳониРоссияга бораётган мигрантлар ва уларнинг оилаларига қўйилаётган талабларнинг кучайтирилиши нималарга олиб келиши ҳақида
-
16 Август16.08«Халқ ва давлат: АЭС бўйича референдум ким тарафида?»Қозоғистонда шу номдаги масалага бағишланган «Трансчегаравий журналистика» лойиҳаси ишга туширилди
-
13 Август13.08Париждан медаллар биланМарказий Осиё спортчиларининг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида эришган натижалари ҳақида
-
12 Август12.08Минтақанинг ўзига хос одимиМарказий Осиё давлатлари президентлари Остонадаги учрашувда умумий манфаатларни илгари суриш тарафдори бўлдилар