Берлинда «Асрлар аро етиб келган мерос: ўзбек миниатюралари» кўргазмаси очилди

Кўргазма. Dunyo сайти фотосурати

Берлинда Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган «Асрлар аро етиб келган мерос: ўзбек миниатюралари» кўргазмаси очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази матбуот хизмати хабар берди.

Кўргазмадаги миниатюралар Темурийлар анъаналаридан фойдаланган ҳолда яратилган. Асарлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Бобурнинг адабий мероси асосида яратилган. Кўргазманинг марказий қисми Навоийнинг «Хамса» асарига бағишланган. Экспозицияда шунингдек, кундалик ҳаёт саҳналари, жумладан, анъанавий чойхоналар, бозорлар ва халқ ўйинлари акс этган.

Кўргазмада Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институти ва Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқитувчилари — Авазбек Қодиров, Зилола Сулаймонова, Шоҳруҳ Бўтаев ва Сабрина Жонибекова ҳамда уларнинг шогирдлари Олим Омонов ва Ибрат Файзуллаев асарлари намойиш этилмоқда.

Тадбир Ўзбекистон элчихонаси ва San’at – Forum маданий жамияти кўмагида ташкил этилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ