Қирғизистон МСК Эмил Жамғирчиевни ўз илтимосига биноан депутатлик мандатидан маҳрум қилди

Эмил Жамғирчиев. sputnik.kg сайти фотосурати

Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси Жогорку Кенеш (парламент) депутати Эмил Жамғирчиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатди, деб хабар бермоқда Қирғизистон ОАВлари.

Марказий сайлов комиссиясининг 2 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишида МСК вакили бу қарор Жамғирчиевнинг ваколатини тугатиши ҳақидаги аризаси асосида қабул қилинганини тушунтирди.

Ҳозирда собиқ депутат Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) тергов изоляторида сақланмоқда. 2023 йил охирида унга нисбатан давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани учун иш очилган. Жорий йил январь ойида парламент Жамғирчиевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган эди. Бироқ, депутат парламент биносининг иккинчи қавати деразасидан сакраб қочиб қолган.

МХДҚ раҳбари Ташиев Жамғирчиевни ҳибсга олмасликка ваъда бериб, ўз ихтиёри билан давлат қўмитасига келишга чақирган. Депутат 12 январь куни пайдо бўлган, у дарҳол сўроқ қилинган ва кейин «тергов органларига келиш мажбурияти» остида қўйиб юборилган. Бироқ, Жамғирчиев терговдан яшириниш мақсадида қўшни республикалардан бирига ноқонуний чиқиб кетиш ниятида эканига доир маълумот келиб тушгач, тез орада ҳибсга олинган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати