Андрей Канчельскис Қирғизистон клубини бошқариши мумкин

Андрей Канчельскис. metaratings.ru сайти фотосурати

Россиялик мураббий, Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ футболчиси Андрей Канчельскис Қирғизистоннинг «Мурас Юнайтед» клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда «Фарғона» мухбири хабар беради.

Мутахассис Қирғизистон клуби раҳбарияти билан музокара олиб бораётганини ҳам тасдиқлаган.

«Ҳа, биз «Мурас Юнайтед» билан музокаралар олиб боряпмиз. Учрашдик ва мулоқот ҳам қилдик, фақат бош мураббий лавозими борасига гап борди, чунки мен аллақачон бош директорликдан чарчаганман», – деб ёзади Sport24.

Агар ушбу лавозимга тайинланса, Қирғизистон Канчельскис учун Ўзбекистон ва Қозоғистондан кейин у фаолият юритадиган учинчи Марказий Осиё давлатига айланади. Бунгача у икки марта Наманган «Навбаҳор»ини бошқарган, аммо якунда клуб молиявий келишувларни бажармагани учун у ФИФАга шикоят қилган. Шу йилнинг ўрталарида россиялик Қустанайнинг «Тобол»ига бош директори этиб тайинланди, аммо кузда клуб акциядорларини «фирибгарлар» деб атаган ҳолда истеъфога чиқди.

«Мурас Юнайтед» — Жалолобод клуби ҳисобланади. 2023 йили ташкил этилган ва дарҳол Қирғизистон чемпионати олий лигасига киритилган. Биринчи мавсумда у мамлакат кубогини қўлга киритди. Чемпионатда бешинчи ўринни эгаллади. Жамоанинг 2023 йил охиридаги мураббийи қирғизистонлик мутахассис Валерий Березовский ҳисобланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати