Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги расман очилди

Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консули Зафарбек Аҳмедов (ўнгда) Бош консуллик очилиш маросимида. Ўш мэрияси матбуот хизмати фотосурати

7 декабрь куни Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида Ўзбекистон Бош консуллиги расман очилди. Бу ҳақда Ўш мэрияси матбуот хизмати хабар берди.

Маросимда Қирғизистон президентининг Ўш вилоятидаги мухтор вакили Элчибек Жантаев, Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Хуршид Мирзоҳидов ва бошқалар иштирок этди.

«Консуллик Ўзбекистон билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш мақсадида очиқ», — дейилади мэрия хабарида.

Ўзбекистоннинг Ўшдаги Бош консуллиги 2022 йили иш бошлаган бўлиб, унинг консуллик округи таркибига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.

54 ёшли Зафарбек Аҳмедов Бош консул этиб тайинланган, у 20 ноябрь куни Ўшга келган.

ℹ️ Зафарбек Аҳмедов Хоразм педагогика институти (1992 йилдан Урганч давлат университети) битирувчиси. У мактабда ўқитувчи, сўнгра Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, жумладан Покистондаги элчихонасида, шунингдек, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган. Ўшга консул этиб тайинланишидан олдин у Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий бошқармаси бўлимини бошқарган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати