Қирғизистон МХДҚ раҳбари амалдорлардан барча фоҳишахоналарни зудлик билан ёпишни талаб қилди

inosmi.ru сайти фотосурати

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев полиция ходимлари ва маҳаллий амалдорлардан 1 декабрга қадар барча фоҳишахоналар ва бошқа интим хизмат кўрсатувчи кўнгилочар муассасаларни ёпишни талаб қилди. Бу ҳақда махсус хизмат раҳбари 30 ноябрь куни МХДҚнинг Балиқчи шаҳридаги янги биноси очилиши маросимида маълум қилди, деб ёзади 24.kg нашри ҳуқуқ-тартибот идорасига таяниб.

Ташиев ўз қўл остидагиларидан маҳаллий ҳокимият органларининг интим хизматлари кўрсатувчи ҳаммом мажмуалари ва фоҳишахоналарнинг ноқонуний фаолиятини қандай назорат қилаётганига алоҳида эътибор қаратишни сўради. Унинг таъкидлашича, давлат ва муниципал органлар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига 1 декабрга қадар мамлакатдаги барча бундай муассасалар фаолиятини тўхтатиш бўйича топшириқ берилган.

Агар МХДҚ фоҳишахона фаолиятини давом эттираётганини аниқласа, маҳаллий ҳокимликларнинг масъул ходимлари ишдан бўшатилади, деди Ташиев.

Хавфсизлик ходими ўз нутқида секс хизмати кўрсатувчи қизларнинг шахси ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Жумладан, улар орасида гўзаллик танловлари иштирокчилари, юз минглаб обуначига эга блогерлар, тадбиркорлар ва амалдорларнинг қизлари борлигини айтди. Махсус хизмат раҳбарининг сўзларига кўра, бойларга хизмат қилган 200 нафар элита фоҳишалари аниқланган ва улар соатига 500 доллардан 3000 долларгача пул олишган. Ташиевнинг аниқлик киритишича, иш нафақат ҳуқуқбузарлар, балки уларнинг ота-оналари билан ҳам олиб борилади. Офицер, шунингдек, енгил табиатли қизлар хизматидан фойдаланадиган депутатлар ва давлат хизматчиларини оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилди.

«Юртимизда ҳеч ким ўзимизнинг аёллардан интим хизмати ололмайди», — дея хулоса қилди Ташиев.

Давлат қўмитаси раҳбари интим хизматларга қарши курашиш билан бир қаторда суд-ҳуқуқ тизимида порахўрликнинг олдини олиш ва қирғиз-тожик чегарасида контрабандага барҳам бериш унинг бўлимининг устувор вазифаси эканини қўшимча қилди.

Сўнгги бир неча кун ичида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари йирик шаҳарлардаги фоҳишахоналарда рейдлар ўтказган. Шундай қилиб, бир кеча-кундузда Бишкекда ўнта шунга ўхшаш муассаса, шу жумладан массаж салонлари сифатида «ниқобланган»лар топилган. Хавфсизлик кучлари фоҳишахоналар эгалари ва уларнинг ишчиларини шарманда қилиш учун уларнинг юзларини кўрсатишга ваъда беришган. Натижада интернетда қизлар ва уларнинг паспортлари туширилган юзга яқин фотосуратлар пайдо бўлди, баъзи кадрларда қирғизистонлик аёллар қўлларида ота-оналарининг исмлари ва шахсий телефон рақамлари ёзилган қоғоз варақларини ушлаб туришган.

Махсус хизмат хатти-ҳаракатлари турли хил реакцияга сабаб бўлди, кўплаб фойдаланувчилар қўмита аъзоларини ахлоқий меъёрлар ва шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузганликда танқид қилишди. Ўз навбатида, Республика Омбудсман институти фотосуратларнинг эълон қилинишига салбий баҳо бериб, МХДҚ «уларнинг [фоҳишахоналарда ушланган қизларнинг] юзларини кўрсатмасликка ва шахсий маълумотларни эълон қилмасликка чақирди, зеро бу уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқларининг бузилишидир».

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати