Расмийлар «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали дастуридан иккита фильм намойишини тақиқлашди

ФЕСТИВАЛЬ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ. AKIPRESS.ORG САЙТИ ФОТОСУРАТИ

«Кыргызтасмасы» давлат кино маркази «Бир дуйно Кыргызстан» фестивали ташкилотчиларига очиқ намойишларда иккита ҳужжатли фильм – италиялик Барбара Купистининг «Уруш давридан эслатмалар» ва украиналик режиссёр Алиса Коваленконинг «Биз йўқолиб кетмаймиз» фильмларини намойиш қилишни тақиқлади. Бу ҳақда адвокат Тимур Ортиқов Бишкекдаги матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «АКИpress».

Адвокатнинг сўзларига кўра, кинофорум ташкилотчилари 17 октябрь куни «Кыргызтасмасы»га фильмлар дастури билан рўйхат юборган. Деярли бир ой ўтгач, расмийлар барча картиналар рўйхатга олиш гувоҳномасини олганлигини тасдиқловчи жавоб юборишган.

Бироқ, 24 ноябрь куни ОАВ хабарларидан маълум бўлишича, иккита фильм Марказий Осиё республикаси ҳудудида намойиш этишга рухсат берувчи ҳужжатларни олмаган. Бундан ташқари, Ортиқов таъкидлаганидек, «Бир дуйно Кыргызстан» вакилларига киномарказдан ҳеч қандай «қоғоз» юборилмаган.

Ҳукуматнинг бундай қарорлари учун қонуний асос ёки ҳеч бўлмаганда эксперт хулосаси бўлиши керак, лекин буни ҳеч ким тақдим этмади, дея хулоса қилади адвокат. У Кино департаментига шикоят билан мурожаат қилиш ниятида эканини қўшимча қилди.

Ўз навбатида, «Бир дуйно» дирекцияси тақиқланган фильмлар ёпиқ эшиклар ортида намойиш этилиши мумкинлигини истисно этмади. Бундан ташқари, матбуот анжумани иштирокчилари Қирғизистон расмийлари ўз ҳаракатлари билан фестивални ҳам, фильмларни ҳам қўшимча реклама қилишганини таъкидлашади, дарвоқе, мазкур картиналарни интернетда бемалол топиш мумкин.

ℹ️ 27ноябрдан 1 декабрга қадар «Бир дуйно Кыргызстан» XVII халқаро ҳужжатли фильмлар фестивали бўлиб ўтади. Тадбир Қирғизистон ва бошқа мамлакатлар экспертларини жалб қилган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги вазиятни муҳокама қилиш учун кенг майдон яратади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати