Қирғизистонлик футзал ҳаками расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Нурдин Букуевга сертификат топширилиши. КФИ матбуот хизмати фотосурати

Қирғизистонлик арбитр Нурдин Букуев футзал бўйича жаҳон чемпионатларининг энг кўп ўйинларини бошқарган ҳакам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан сертификат олди. Бу ҳақда Қирғизистон футбол иттифоқи (КФИ) матбуот хизмати хабар берди.

Букуев ўтказилган жаҳон чемпионатлари сони бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади. У тўртта жаҳон чемпионатида ишлаган: Бразилия (2008), Таиланд (2012), Колумбия (2016) ва Литвада (2021).

Сертификат ҳакамга КФИ президенти Медербек Содиқов томонидан 21 ноябрь куни Қирғизистон ва Уммон терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати саралаш ўйини бошланишидан олдин топширилди.

Нурдин Букуев ҳакамлик фаолиятини 1996 йили бошлаган. 2006 йилдан бери ФИФА рефериси. Фаолияти давомида у Осиё ўйинлари, Осиё чемпионатлари, жаҳон чемпионатлари каби ўнлаб йирик мусобақаларда ишлаган. У Қирғизистоннинг жаҳон чемпионати ўйинини бошқарган биринчи вакили ҳисобланади. У 2013 йили Осиёнинг энг яхши футзал ҳаками деб топилган. Бугунги кунда у ҳакамлик фаолиятини якунлаган, у бошқарган сўнгги ўйин Литвада бўлиб ўтган ЖЧ-2021 финалида Португалия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув (2:1) бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Россия ҳукумати мигрантларни назорат қилишда полиция ролини оширишга қарор қилди

  • РФ Тергов қўмитаси Россияда қандай қилиб мигрантлар сонини қисқартираётгани ҳақида

  • Экспертлар Марказий Осиё жамоаларининг футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ўйинлари ҳақида

  • Қирғизистон президенти келтирган далиллар ва халқаро ташкилотларнинг «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун имзоланишига муносабати