Қирғизистон президенти ерларни ўзбошимча эгаллаб олганлик учун жазони кучайтирди

manas.news сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган қонунга кўра, республиканинг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик кодексларига ўзгартишлар киритилиб, ерни ўзбошимчалик билан тортиб олганлик учун жазони кучайтиради, дея хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳужжат ушбу ҳудудларда ер участкаларини ноқонуний олиб қўйиш ва ушбу ерда ҳар қандай бино қуришнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Қонунда Қирғизистон ҳукуматига

ерларни ноқонуний эгаллаб олинишини олдини олиш бўйича чоралашни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона фойдаланишга доир кўрсатмалар ҳам мавжуд.

Шу билан бирга, “Клооп” хабарига кўра, энди бировнинг ер участкасини тортиб олганлик учун 200 минг сўмгача (2276 доллар) жарима назарда тутилган бўлса, аввали пул жазоси 20 минг (227 доллар) дан 50 минг (569 доллар) гача бўлган.

Агар ҳуқуқбузар бир вақтнинг ўзида куч ишлатган ёки ер эгасига таҳдид қилган бўлса, у беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин (бундан олдин максимал муддат беш йил эди).

Қурол ишлатганлик ёки бировнинг соғлиғига оғир шикаст етказганлик тақдирда айбланувчи Жиноят кодексига ўзгартиришлар киритилгунга қадар белгиланган энг кўп етти йил ўрнига ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ерларни тортиб олишни ташкил қилган ёки унга раҳбарлик қилганларга нисбатан жазо ҳам кучайтирилган – бунинг учун колонияда етти йилдан ўн йилгача эмас, ўндан йилдан ўн икки йилгача ўтириш мумкин.

Бундан ташқари, қонунда ер участкаларини олиб қўйишнинг олдини олиш чораларини кўрмаган мансабдор шахслар учун жавобгарлик белгиланган. Амалдорларни 70 минг сўм (796 доллар) гача жарима ёки уч йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Агар ер тортиб олингандан кейин қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлиб қолса, айбдор беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин, суғориладиган ерлар қишлоқ хўжалиги айланмасидан чиққан тақдирда эса етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ