Германия ва Нидерландияда тўққиз нафар Марказий Осиё давлатлари фуқароси терроризмда гумон қилиниб ҳибсга олинган

ГФР полициячилари. rnz.de сайти фотосурати

Германия ва Нидерландия полицияси 6 июль куни терроризмда гумон қилиб, Марказий Осиё давлатларидан келган тўққиз нафар фуқарони қўлга олган. Бу ҳақда Германия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар беради.

Германия ғарбидаги Шимолий Рейн-Вестфалия федерал штатида етти нафар гумондор қўлга олинган. Улар орасида Туркманистон фуқароси Ата А., Қирғизистон фуқароси Аброржон К. ва Тожикистоннинг беш фуқароси: Муҳаммадхўжа А., Нуриддин К., Жамшуд Н., Саид С., Рабони З лар бор.

Уларни ҳибсга олишга берилган ордерда айтилишича, гумонланувчилар бир-бирини узоқ вақтдан бери билишган ва радикал исломий қарашларга эга. 2022 йилнинг баҳорида улар деярли бир вақтнинг ўзида Украинадан Германияга келишган. Ўша йилнинг июнь ойи охирида улар Германияда «Ироқ ва Шом Ислом Давлати»* (ИШИД, ИД) руҳида шов-шувли терактлар уюштириш мақсадида террорчилик ташкилотини тузиш учун бирлашганлар.

Ҳибсга олинганлар хорижда бўлган «Ислом давлати-Хуросон вилояти» (ИДХВ) минтақавий бўлими ходимлари билан алоқада бўлишган. Ўз режасини амалга ошириш учун гумонланувчилар Германиядаги нишонларни олиб, жиноят содир этилиши кутилаётган жойларни кўздан кечиришган ва қурол олишга ҳаракат қилишган. Аброржон K.дан бошқа ҳаммаси пул йиғиб, бир неча бор ИШИДга ўтказишган.

Голландияда яшовчи 29 ёшли Тожикистон фуқароси қўлга олинганлар билан алоқада бўлган. Маҳаллий полиция уни ИШИД аъзоси деб гумон қилади ва у теракт тайёрлаш бўйига буйруқ олган.

«Унинг режалари ҳали аниқ бўлмаган бўлса-да, улар Нидерландия прокуратураси аралашуви учун етарлича жиддий эди», — дейди Нидерландия назорат органи матбуот хизмати.

Нидерландия полицияси Эйндховен шаҳрида тожикистонлик эркакни, унинг рафиқаси 31 ёшли қирғизистонлик аёлни ҳисбга олган. Аёл ҳам Бреда шаҳрида теракт содир этишга тайёргарлик кўришда гумон қилинаётган бўлган. Улар тергов ҳибсхонасида, фақат адвокатлари билан мулоқот қилишлари мумкин.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи сифатидан тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ