Бишкекнинг Ленинский туман суди Қирғизистон Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг Озодлик радиосини маҳаллий хизмати (Россия Федерациясида хорижий агент сифатида тан олинган) «Азаттиқ» фаолиятини ОАВ сифатида тугатиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантирди. Бу ҳақда «Азаттиқ» хабар берди.
Қарор 27 апрель куни қабул қилинди. «Азаттиқ Медиа» вакиллари ҳукм устидан юқори инстанцияга шикоят қилишни режалаштирмоқда.
«Томонларнинг баҳси давомида қонун ва Конституцияда назарда тутилган далилларни келтирдик. Афсуски, суд бизни эшитмади. Томонлар муҳокамаси чоғида айтганимдек, суд қарори фуқароларнинг ишончли ахборот олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эгами ёки бу ҳуқуқ Конституцияда оддийгина номинал тарзда ёзилганми ёки йўқлигини кўрсатиш эди. Бугунги қарор бу саволларга жавоб берди», — дейди «Азаттиқ Медиа» ҳуқуқшуноси Тимур Султонов.
Бундан аввал бўлиб ўтган суд мажлисида «Настоящее время. Азия» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган «Настоящее время» телеканалининг Бишкекдаги бўлими) нинг 2022 йил 16 сентябрдаги «Озодлик» веб-сайтларини блоклашга сабаб бўлган кўрсатувига доир лингвистик эспертиза ҳулосаси тақдим этилди. Унда қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги қуролли можаро ҳақида ҳикоя қилинган. Маданият вазирлигининг таъкидлашича, ушбу сюжетда «нафрат сўзлари унсурлари, Қирғизистон томонининг Тожикистонга ҳужум қилгани ҳақидаги тасдиқланмаган маълумотлар, Боткен воқеаларини ёритишда жамиятдаги вазиятни кескинлаштирувчи ҳамда фуқаролар ўртасида нафрат, камситиш ва бўлинишни келтириб чиқарадиган маълумотлар мавжуд» бўлган.
26 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда эксперт Жийде Семенова «материалда Қирғизистон Республикасига нисбатан салбий характердаги лингвистик белгилар борлигини» таъкидлади. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ушбу материалда миллатлараро адоват ёки ташвиқотни аниқлаш тилшуноснинг ваколатига кирмайди ва бунга ҳуқуқий баҳо бериш керак бўлади.
Сюжет берилганидан сўнг 40 кун ўтиб, 26 октабрь куни Маданият вазирлиги уни олиб ташлашни талаб қилиб, «Азаттиқ» веб-сайтига киришни икки ойга тўсиб қўйди. Талабнинг бажарилишини кутмасдан, январь ойида вазирлик Бишкекнинг Ленинский туман судига «Азаттиқ медиа»нинг ОАВ сифатидаги фаолиятини тугатиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.
Март ойида Бишкек маъмурий суди «Азаттиқ Медиа»нинг Маданият вазирлиги томонидан сайтни блоклаш ҳақидаги қарорини бекор қилишга доир даъвосини рад этган эди.