Хўжа Насриддин ҳақидаги латифалар ЮНEСКОнинг Репрезентатив рўйхатидан жой олди

Ўзбекистон Туризм вазирлиги матбуот хизмати фотосурати

Работда (Марокаш) бўлиб ўтаётган ЮНEСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитасининг 17-сессиясида Хўжа Насриддин ҳақидаги латифаларни Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда ЮНEСКО матбуот хизмати хабар беради.

Номинациянинг тўлиқ номи Telling tradition of Nasreddin Hodja/ Molla Nesreddin/ Molla Ependi/ Apendi/ Afendi Kozhanasyr Anecdotes («Хўжа Насриддин/ Молла Насреддин/ Молла Эпенди/ Афенди Қўжанасир ҳақида латифалар айтиш анъаналари») деб аталади. Уни бир қанча давлатлар – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистон биргаликда тақдим этди.

Файласуф ва донишманд Насриддин ҳақидаги латифалар ўзининг донолиги, зукко мулоҳазалари билан ажралиб туради, қаҳрамон сўзнинг қудрати туфайли доимо ғолибликни қўлга киритади. Латифалар ибратли ва қизиқарли бўлиб, уларнинг аксарияти классикага айланган, идиомалар ва мақоллар давраларда суҳбатларни бойитиш, далилларни мустаҳкамлаш ёки вазиятни тушунтириш учун фойдаланилади, дея таъкидлайди ЮНEСКО.

17-сессияда Марказий Осиё халқларининг яна бир қанча элементлари Репрезентатив рўйхатга киритилди:

👉 «Ортеке, Қозоғистондаги анъанавий ижрочилик санъати: рақс, қўғирчоқ ва мусиқа»;

👉 «Пармачилик ва тўқиш учун анъанавий ипак ишлаб чиқариш» (Афғонистон/Озарбайжон/Эрон/Туркия/Тожикистон/Туркманистон/Ўзбекистон);

👉 «Туркман каштачилик санъати” (Туркманистон / Эрон).

17-сессияда жами 40 га яқин элемент Репрезентатив рўйхатга киритилди. ЮНEСКО қўмитасининг сессияси 3 декабрь куни якунланади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ