Қирғизистон янги турк ҳарбий дронларига эга бўлди

Камчибек Ташиев Туркиядаги «Байрактар Акинжи» тадқиқот ва синов марказида. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Туркиянинг ўрта баландликдаги тезкор-тактик учувчисиз учиш аппарати (УУА) «Байрактар»нинг «Акинжи» русуми ҳозирда Қирғизистон қуролли кучларида мавжуд. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раҳбари Қамчибек Ташиев ўзининг Facebookдаги* саҳифасида ёзди.

«''Байрактар Акинжи'' энди бизники. Қардош халқимизга раҳмат! 10/12/22», — дейилади постда.

«Байрактар» учувчисиз учиш аппаратининг «Акинжи» модели қанотлари узунлиги 20 метр ва максимал юк олиши 4500 кг ни ташкил қилади. Парвоз вақти 24 соатгача. Максимал тезлик — 360 км / соат, крейсерлиги — 240 км / соат.

Парвоз самарадорлиги ва ўлчамлари бўйича «Байрактар Акинжи» ўзидан олдинги «Байрактар ТВ2» дан сезиларли даражада устун саналади. Ўлчамлари бўйича «Байрактар Акинжи» Америка разведка ва зарба берувчи MQ-9 Reaper («Ўроқчи») дронига бас келади, лекин айни пайтда максимал учиш оғирлиги бўйича Америка қурилмасидан устундир.

«Байрактар Акинжи» қуроллари арсеналига Мк-81, Мк-82, Мк-83 эркин тушадиган ҳаво бомбалари киради, шу жумладан JDAM аниқ нишонга тегадиган ўқ-дориларга, Bayraktar ТВ2нинг асосий қуроллари бўлмиш MAM-L и MAM-С бошқариладиган бомбаларга эга. У, шунингдек нишонга лазер билан бошқариладиган 70 мм CIRIT ракеталари (ROKETSAN томонидан ишлаб чиқилган), шунингдек, 8 км учиш масофасига эга L-UMTAS ракеталарига эга.

13 сентябрь куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати дрон базасини яратди. Базада «Байрактар» дронлари жойлашган бўлиб, улар тегишли тайёргарликдан ўтган Чегара хизмати ходимлари томонидан бошқарилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Қирғизистон қўшинлари Тожикистон билан бўлган сўнгги чегара можаросида Туркияда ишлаб чиқарилган зарба берувчи учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган.

*Facebook (РФда экстретистик деб саналган Meta корпорацияги тегишли ушбу ижтимоий тармоқ Россияда тақиқланган)

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ