Олма-Ота, Бишкек, Душанбе ва Тошкент хорижий компаниялар ходимлари яшаши учун дунёдаги энг арзон шаҳарлар ўнталигига кирди. Рейтинги Cost of Living City Ranking тузган ва Mercer.com сайти эълон қилган.
Рейтингга дунёнинг 227 та шаҳри киритилган. Арзонлик бўйича Олмаота 219, Тошкент 221, Бишкек 225, Душанбе 226-ўринни эгаллаган. Чет элликлар учун энг арзон шаҳар, экспертларнинг фикрича, Анқара. Шунингдек, кучли «аутсайдерлар» ўнлигидан Истанбул (222) ва Покистоннинг Карачи (223) ва Исломобод (224) шаҳарлари жой олган.
Яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингининг юқори пағонасида Гонконг ва Швейцариянинг тўртта шаҳри жойлашган: Цюрих, Женева, Базел ва Берн. Худди шундай кучли ўнталикка Тел-Авив, Нью-Йорк, Сингапур, Токио ва Пекин киради. Рейтингда Россия ва Украинадаги шаҳарлар йўқ, эҳтимол бу инфляциянинг кескин ўсиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Mercer шунингдек, ҳаётнинг нархи ва сифати ўртасидаги мувофиқликни таққослаган ҳолда тадқиқот ўтказган. Ўрта Осиё республикалари шаҳарларидан фақат Олмаота тадқиқотда қатнашган. Таъкидланишича, шаҳарнинг экологик кўрсаткичлари яхши бўлмаса ҳам, турмуш даражаси индекси ва ҳаёт сифати индекси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Олмаота Тбилиси ва Африканинг деярли барча шаҳарлари, жумладан Қоҳирадан ҳам ўзиб кетган.