Қирғизистонда Change.org сайтига тўсиқ қўйилди, унда интернет фойдаланувчилар республика президенти Сооронбай Жээнбековнинг импичменти учун имзолар тўплашни бошлаган эдилар. Бунга ижтимоий тармоқларда эътибор бердилар. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари тўсиқ қўйишни давлат раҳбарининг жамоаси уюштирган, дея тахмин қилмоқдалар. Президент аппаратидан шарҳ олишнинг иложи бўлмаяпти, дея хабар беради Vesti.kg.
Уяли алоқа операторларининг кўпчилиги, шу жумладан, «MegaCom ва Beeline ҳамда «Акнет » ва Homeline интернет-провайдерлари сайтга тўсиқ қўйдилар, дея қайд этади 24.kg.
Журналист ва жамоатчилик намояндаси Раушан Айтқулова 14 июль куни Change.org сайтида коронавирус атрофидаги оғир вазият учун Сооронбай Жээнбековга қарши петиция тузган ҳамда шу вақтнинг ўзида республика бош прокуратурасига президент ва ҳукуматни ҳокимиятдан четлатиш талаби билан ариза ёзганди.
«Бугунги кунда Қирғиз Республикаси буруқсаётган гулхан ҳолатига тушиб қолган ва исталган фурсатда алангаланиб кучли оловга айланиб кетиши мумкин. Агар бу иш содир бўлса, унда кеч бўлади. Мамлакатимизни ҳалокат ёқасига олиб келманг! Ҳозирча бу гулханни ўчириш мумкин, бизга, ўз юртдошларингизга қулоқ солинг! Биз Сизга ИМПИЧМЕНТ эълон қилмоқдамиз, жаноб Президент! Кетинг!»– дейилади сайтда.
Олдинроқ сайтда Гулшат Асилбаеванинг «Ахборотни манипуляция қилиш тўғрисида» қонун лойиҳасига ҳамда бошқа шов-шувли ташаббусларга қарши петициялар остида имзолар тўпланиши бошланганди.
Қирғизистонда 16 июль куни кечки пайтга бориб коронавирусга чалинишнинг 11 977 та ҳолати қайд этилган. 3660 нафар бемор соғайиб кетди ва 160 киши ўлди. 9 157 киши бемор ҳолатида қолмоқда. Сўнгги кун давомида коронавирус юқтирган одамларнинг сони 4,31 фоизга ёки 337 кишига кўпайган.
Қирғизистонда апрель ойида коронавирус юқтирганлар сони 1,6 марта, май ойида – 1,3 марта ва июнь ойида бирданига 4,6 мартага кўпайган.