Korzinka.uz асосчиси унинг бизнесига Гулнора Каримованинг алоқаси бўлмаганини таъкидлайди

Зафар Ҳошимов . Spot.uz сайти фотосурати

Гулнора Каримованинг Korzinka.uz супермаркетига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Бу ҳақда савдо тармоғининг асосчиси Зафар Ҳошимов Kun.uz нашрига берган интерьюсида «ўзбек маликаси»ни ўғли Ислом Каримовнинг онаси «Корзинка» акцияларига эгадор бўлгани тўғрисидаги иддаосини инкор қилади.

Ҳошимовнинг сўзларига кўра, у Каримова билан шахсан таниш бўлмаган, унинг компаниялари билан ҳамкорлик қилмаган ва «ўзбек маликаси» уюштирган лойиҳаларда иштирок этмаган. «У инсон мени танимаслиги, билмаслигидан доим жуда хурсанд эдим», – дейди ишбилармон.

25 йилдан бери мазкур савдо тармоғини бошқариб келаётган Ҳошимовни кичик Ислом Каримовнинг онаси Korzinka.uz тармоғига алоқаси борлиги ҳақидаги иддаоси ҳайрон қолдирган. «Фикримча, бу бўҳтонга сабаб шундан иборатки, рўйхатга қанча кўп номи чиққан корхона ва тадбиркорлар номи аралаштирилса, мурожаат хам шу даражада шов-шувли ва таъсирли чиқади, деган мулоҳазадан келиб чиқилган», — дейди ишбилармон.

Мухбирнинг нега Гулнора Каримова унинг корхонасига қизиқиш билдирмагани тўғрисидаги саволига Ҳошимов 2014-2015 йиллари унинг компанияси кўзга тушар даражада бўлмаганини айтади. У пайтлар Korzinka.uzнинг бор йўғи 12-13 магазини бўлган ва савдо тармоғи кейинги уч-тўрт йил ичида кенг ривожланган.

Гулнора Каримова фарзандларининг Шавкат Мирзиёев номига қилган навбатдаги мурожаати 8 май куни интернетда эълон қилинди. Унда гўёки «ўзбек маликаси»га тегишли активларнинг давлат томонидан тортиб олингани тўғрисида сўз юритилади. Жумладан, активлар қаторида «Ўзбекистон почтаси», Perfectum Mobile бденди, бир нечта юқори технологик тиббий клиникалар, Тошкент шаҳридаги юзга яқин квартира, шунингдек, Paynet, Coca-Cola Uzbekistan, Korzinka.uz акциялари ва ҳ.к кўрсатилган.

Мурожаат чоп этилганидан сўнг «Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари» ассоциацияси Европа реконструкция ва ривожланиш банки (ЕРРБ) раҳбари Сума Чакрабарти номига мактуб йўллаб, унда Korzinka.uz супермаркетини молиялаштириш сиёсатига аниқлик киритиш сўралган (аввали ЕРРБ Korzinka.uz га $40 млн миқдорида сармоя ажратганини маълум қилганди). Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу савдо тармоғининг номи Гулнора Каримова айбланаётган коррупцияга аралашиб қолганидан хавотирдалар ва шундай қилиб банк Каримованинг савдо тармоғидаги улушини сотиб олишга уринмаётгани билан қизиқдилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • «Крокус Сити Холл» да содир бўлган терактдан сўнг Россияда Марказий Осиёдан келган мигрантларга нисбатан босим кучайди

  • Ўзбекистонда болалар тарбиясида куч ишлатишни қонун билан тақиқлаш таклиф қилинди

  • Ёқилғи қуйиш шаҳобчаларидаги навбат ҳайдовчилар ўртасида ур-тўполонга сабаб бўлди

  • Тошкент бутунлай тутундан бўғилиб қолмаслиги учун ҳукумат қандай чоралар кўрмоқчилиги ҳақида