Сингапур олимлари Марказий Осиёда эпидемиянинг қачон тугашини ҳисоблаб чиқдилар

Pixabay.com сайти фотосурати

Сингапур университети олимлари дунёнинг барча давлатлари, шу жумладан Марказий Осиё республикалари учун ҳам COVID-19 эпидемиясининг тугаш муддатини SIR модели ёрдамида («мойиллар касалланади, сўнгра тузаладилар») ишлаб чиқдилар. Тадқиқод Сингапурнинг технология ва дизайн университети (SUTD) сайтида эълон қилинган. Коронавирус борасида ҳолатнинг беқарорлиги туфайли прогнозлар ҳар куни сўнгги маълумотларни инобатга олган ҳолда ўзгариб туради. Сўнгги янгиланиш 27 апрелда бўлиб ўтган.

Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистонда касаллик аниқланишининг 97 фоизи 5 июнга тўғри келади, 99 фоизи 17 июнда бўлади, эпидемия 2 августда тугайди. Ўзбекистонда касаллик аниқланишининг 97 фоизи 3 майга, 99 фоизи 8 майга, эпидемия тугаши 24 майга тўғри келмоқда. Қирғизистонда 6 июнда, Россияда 19 августда эпидемия тугайди. Дунёда эса коронавирус эпидемияси 9 декабрда тугаши прогноз қилинмоқда.

Ҳисоб-китоблар учун грипп эпидемияси ва бошқа касалликларнинг йирик шаҳарларда тарқалишини аниқ шакллантирадиган SIR моделидан фойдаланилди. Унинг назария ва методологияси Цзянси Лонинг «Қачон COVID-19 барҳам топади» мақоласида келтирилган.

Саҳифада ҳисоб-китоблар маърифий ва тадқиқот мақсадида ўтказилгани, унда хатоликка йўл қўйилиши мумкинлиги айтиб ўтилган. «Модель ва маълумотлар турли мамлакатлардаги мураккаб ва турфа хил воқеликка тўғри келмайди», — дейилади дисклеймерда (жавобгарликдан ёзма равишда воз кечиш услуби).

«Ўқувчилар ҳар қандай прогнозларни эҳтиёткорлик билан қабул қилишлари керак. Тусмолли саналарга асосланган ортиқча ишонч хавфлидир, зеро у биздаги тартиб ва назоратни сустлаштириши, вирус ва инфекция тарқалишига туртки бўлиши мумкин ва бунга асло йўл қўйиб бўлмайди», — дейилган у ерда.

SIR-модели инфекциянинг турли йўллар билан тарқалаётгани инобатга олинса (масалан, турли минтақаларда аҳоли зичлигининг турлича бўлиши) иш бермаслиги мумкин. Янги турдаги коронавируснинг бошқа ҳудудларда мутацияга учраши маълум. Кембриж ва Насроний Альбрехт-Киль университети олимлари 160 та тўлиқ геномларни таҳлилига оид илмий ишни чоп этдилар. Унда ҳозирги кунда COVID-19 нинг — А, В, С турлари мавжуд экани ёзилган.

Кўршапалаклардан судралувчиларга, сўнгра ундан одамга юққан дастлабки вирус (А типи) мутация орқали В типидаги вирусни келтириб чиқарган ва у Хитой ва Осиё давлатларида тарқалган. Европада эса Хитойдан четда В туридаги вирус мутацияга учраб, С турига айланган ва у одамларга тарқаган.

Хитойлик олим Ли Ланьцзюан (Li Lanjuan) ва унинг Чжэцзян университетидаги ҳамкасблари ўтказган тадқиқотлар мутация орқали дунёнинг бурли нуқталарида коронавируснинг 30 хили мавжуд эканини аниқлади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Сунъий ва инсон интеллекти ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш мумкин

  • Толиблар томонидан Афғонистон қайта ишғол қилинганидан сўнг ўтган икки йил ичида нималар ўзгаргани ҳақида

  • Саудия Арабистонининг футбол соҳасида бошлаган инқилоби ҳақида

  • Фирдавс Абдуҳолиқов — Маданий мерос ва ҳалқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги якунлари тўғрисида