Ўзбекистонда юридик шахсларга каннабис етиштиришга рухсат берилди

Каноп ўсимлиги . Pixabay.com сайти фотосурати

Ўзбекистонда махсус лицензияга эга юридик шахсларга каннабис (таркибида гиёҳвандлик моддаси бор ўсимлик) етиштиришга рухсат берилди. «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонунга шу каби ўзгартиришлар киритилди.

ни фақат саноат мақсадида етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш мумкин. Яна бир талаб— етиштирилаётган ўсимлик таркибида гиёҳвандлик воситаси саналмиш тетрагидроканнабинол 0,2 фоиздан ошмаслиги керак.

Бир йиллик каноп ўсимликлари оиласига мансуб мазкур ўсимлик навларининг юридик шахслар томонидан етиштирилиши Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат қилинади.

«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонуннинг 6-моддасига кўра, гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият фақат давлат монополиясида бўлганди. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни белгиланган тартибда давлат корхоналари илмий мақсадларда етиштириб келган (21- модда).

Маълумки, каннабис фармацевтика, ёнилғи, тўқимачилик, енгил, қурилиш саноатларида кенг қўлланилади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ