Бухоро вилоятида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарини очишни режалаштираётган тадбиркорлар учун саноат зоналарида ер ажратиш тартиби соддалаштирилади. Шунингдек, улар кўчмас мулк сотиб олиш учун кредитнинг янги тури – «хизмат ипотекаси» дан фойдаланишлари мумкин. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда тегишли ташаббусни қўллаб-қувватлади, деб хабар беради унинг матбуот хизмати.
Бухоро вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш устувор йўналишлардан бирига айланиши зарурлиги таъкидланди. Расмий маълумотларга кўра, вилоятда 584 та меҳмон уйлари, 122 та умумий овқатланиш, 18,5 мингта савдо, 30 та саломатлик ва фитнес марказлари фаолият кўрсатмоқда. Бухоронинг таомлари машҳур, лекин ҳар минг кишига тўғри келадиган ошхона ва ресторанлар сони Самарқанддагидан 10 карра кам. 2 минг 372 та қурилиш ташкилоти ҳам тўлиқ ишга солинмаган.
Шу сабабли, янги савдо ва сервис шохобчаларини жойлаштириш билан ҳудудларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ғояси пайдо бўлди. Бухородаги 62 та массив ва 54 та кўчада хизматларни ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди. Уларнинг бири овқатланиш, иккинчиси саломатлик, бошқалари меҳмонхона, ҳунармандчилик, савдо ва хизматларга ихтисослаштирилади.
Жами тўрт мингта тадбиркорлик ташкил қилиниб, олти минг аҳолининг бандлиги таъминланади.
Давлат раҳбари энергиядан оқилона фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бухорода 900 миллион киловатт электр ва 400 миллион куб метр газни иқтисод қилиш имкони борлиги қайд этилди. Бу – умумий истеъмолнинг 20 фоизига тенг.
Жумладан, 42 та йирик корхонада ускуналарни янгилаб, 25 фоизгача электр ва газни иқтисод қилиш мумкин. Гидротехника иншоотларида қуёш энергиясидан ишлайдиган насос станцияларини ўрнатиш орқали электр энергияси истеъмоли яна 25 фоизга, ўртача кунлик тариф эса 12,5 фоизга камаяди. Бундан ташқари, 200 минг кўчмас мулк биносида камида 3 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, 600 мегаватт қувват яратиш имкони бор. Бу билан вилоят электр истеъмоли яна 20 фоиз иқтисод бўлади. Ушбу таклифларни амалиётга татбиқ этиш юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.
Президент ҳар бир туманни саноат тармоқларига ихтисослаштириш зарурлигини таъкидлади. Масалан, Жондор туманида уй текстили бўйича 3 мингга яқин хотин-қизларда етарли тажриба бор. Вобкент туманида войиш усулида узум, гул ва кўчат етиштириш йўлга қўйилган. Бухоро туманида 27 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлаш қувватига эга янги корхона ишга тушган.
Матбуот хизмати таъкидлашича, Мирзиёев ташрифидан сўнг ҳудудга 1,4 триллион сўм 1,4 триллион сўм (110,8 миллион доллар) ажратилган.
Ҳозирда тадбиркорликни ривожлантириш учун мамлакат бюджетидан қўшимча 60 миллион доллар, инфратузилма учун 40 миллион доллар ажратилган.
Шу билан бирга, президент тўрт туман – Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор ва Ғиждувон туманларининг аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасидаги ижобий тажрибасини ўзлаштиришни сўради. Мирзиёев бир қатор туманларда бу жараён суст кечаётганини таъкидлади. Бу дастур давлат сиёсати эканини, уни амалга оширишни кечиктираётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилишини эслатди. Бу борада масъул шахслар учун аниқ аниқ «KPI» белгиланиб, ижроси устидан назорат кучайтирилади.