Қозоғистон Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева журналистларга ОАВ вакилларини профессионал муҳитда танқидларга учраган аккредитация намунавий қоидаларининг айрим бандларини тушунтириб берди. Вазир ўз жавобини Facebook (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) даги саҳифасида эълон қилди.
Балаева «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунни амалга ошириш доирасида унинг идораси томонидан ишлаб чиқилган ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қоидалар яратилганини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, кўплаб фикрлар ўзгаришсиз қолган. Хусусан, агар ОАВ ёпилган ёки мамлакатда рўйхатдан ўтмаган бўлса, фақат суд қарори билан давлат органлари аккредитациядан ўтказмаслиги мумкин.
Вазир журналистлар риоя қилиши керак бўлган шартлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтган. Маданият вазирлиги қоидалари лойиҳасига кўра, журналист давлат органларидан олинган маълумотларни фақат ўзи аккредитациядан ўтган нашрда тарқатиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, у аккредитация қилувчи ташкилот томонидан ўтказиладиган тадбир қоидаларига риоя қилишга мажбурдир.
Ушбу шартларнинг икки ёки ундан ортиқ марта бузилиши журналистни аккредитациядан маҳрум қилиш учун асос бўлади.
Балаеванинг ёзишича, ҳеч ким ОАВ вакилига бир вақтнинг ўзида бир нечта нашрлардан аккредитация олишни тақиқламайди. Қолаверса, журналистга ижтимоий тармоқлардаги ҳар қандай воқеа юзасидан шахсий позициясини билдириши тақиқланмаган.
Ҳужжатни унинг қоидалари бузилгани сабаб тадбирни ёритиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш қоидасига келсак, амалдор халқаро тажрибага таянади. Унинг сўзларига кўра, худди шундай қоидалар АҚШ ва Европа Иттифоқида ҳам амал қилади.
«Масалан, Европарламентдаги оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солувчи қоидаларда суратга олишга рухсат берилган махсус жойлар қатъий белгиланган», — дея қўшимча қилади вазир.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир давлат органи тадбир регламентини мустақил равишда қабул қилади, аммо Маданият вазирлиги тегишли тавсияларни ҳамкасбларига юборади.
«Хулоса қилиб айтганда, ахборотдан фойдаланишни таъминлаш ва журналистлар мақомини ошириш муҳимлигини яна бир бор таъкидламоқчиман – бу масалалар ҳар доим вазирлик фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланади», — деди Балаева.
ℹ️ Журналистларни аккредитация қилишнинг намунавий қоидалари лойиҳаси жамиятда кескин реакцияга сабаб бўлганди. Кўплаб ОАВ вакиллари ташаббусни танқид қилганди. «Власть» нашри журналисти Тамара Вааль янгиланишларни таҳлил қилгач, Маданият вазирлиги тақдим этган ҳужжат «Конституциянинг бузилишини, тўғридан-тўғри цензурани ва журналистлик касби тақиқлангани»ни англатишини таъкидлаганди.