Қозоғистон мактабларида давлат тили бўйича янги имтиҳон жорий этилди

freepik.com сайти фотосурати

Қозоқ мактабларида бу йили жорий этилган қозоқ тили бўйича имтиҳон топшириш босқичи бошланди, деб хабар беради InformБЮРО. У 31 майгача давом этади, таълим муассасалари мустақил равишда имтиҳон топширишнинг аниқ саналарини белгилайди.

Имтиҳон биринчи марта бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва ўнинчи синф ўқувчилари томонидан топширилади. Илгари давлат тили фақат битирувчилар ўртасида имтиҳон қилинган.

Тестлар икки қисмдан иборат бўлади: ёзма ва оғзаки. Ўқувчилар иншо ёзадилар ва ўқиш, тинглаш ва гапириш қобилиятларини намойиш этадилар.

«Қозоқ тили» фанидан имтиҳон қозоқ тилида олиб ўқитиладиган синфларда ўтказилади. Ўқиш рус, уйғур, ўзбек, тожик тилларида олиб бориладиган синфларда «Қозоқ тили ва адабиёти» фанидан ўтилади.

Янги имтиҳон жорий этилиши ўтган йил кузида маълум бўлганди. Бир неча ой ўтгач, Таълим вазирлиги раҳбари Ғани Бейсембаев ҳукумат брифингида ушбу аттестация ўқувчиларни давлат тилини яхши ўрганишга, ўқитувчиларни эса уни ўқитиш сифатини оширишга ундаш учун мўлжалланганлигини таъкидлади.

«Бу (қозоқ тили – таҳр.изоҳи) 11 йилдан бери ўқитилади, аммо натижа йўқ. Шу сабабли, Таълим вазирлиги ҳозирда бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда, улардан бири қозоқ тилидан ўтиш имтиҳонларидир. Имтиҳон болалар ва ўқитувчиларни ушбу фанни ўқитишда максимал сифатга эришишга ундашга қаратилган. Принципиал жиҳатдан, биз уни биринчи йил амалга оширмоқдамиз, катта тайёргарлик кўрилмоқда. Биз болаларда ҳамда ўқитувчиларда бунга ҳам катта қизиқиш борлигини кўряпмиз», — деди Беисембаев.

Кейинчалик, у имтиҳон натижалари талабанинг лицей ёки гимназия синфига ўтишига таъсир қилмаслигига ёки унинг (ўқувчининг) аҳволини ёмонлаштирмаслигига ишонтирди. «Агар шундай омиллар вужудга келса, биз бунга эътибор қаратамиз», — деб таъкидлади вазир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ