РФ Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова ёзувчи ва сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистоннинг Россия таркибига қўшиб олиш ҳақидаги сўзларига изоҳ бераркан, «бу унинг шахсий фикри, Россия Федерациясининг расмий позициясига ҳатто яқинлашмаслиги» ни таъкидлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида сўз юритилган.
Захарова Россия ва Ўзбекистонни ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари боғлаб туришини ва улар тобора юксалаётганини таъкидлаган. Дипломат бунга мисол сифатида Марказий Осиё Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг октабрь ойида Москвага ташрифи илиқ муҳитда ўтганини келтиради.
Ташқи ишлар вазирлиги вакили МДҲ, ШҲТ ва БМТ доирасидаги, шунингдек, Ўзбекистон кузатувчи мақомига эга бўлган Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятидаги мамлакатларнинг яқин ҳамкорлигини таъкидлайди.
«Бундан ташқари, биз ҳар доим бир-биримизга ёрдам беришга тайёрмиз, бу бир неча бор амаллар билан тасдиқланган (коронавирус пандемияси даврида ўзаро ёрдам, жабрланган ҳудудлар аҳолисига инсонпарварлик ёрдами, Марказий Осиёда ғайритабиий совуқлик даврида Россия энергия ресурсларини етказиб бериш, ва бошқалар.) — деди Захарова.
У, шунингдек, мигрантлар мавзусига тўхталиб, «чет элдан, биринчи навбатда, дўст мамлакатлардан меҳнат ресурсларини жалб қилиш Россия, ҳамда бундай хизматларни экспорт қилувчи давлатлар манфаатларига жавоб беришини» таъкидлади.
Расмийнинг қўшимча қилишича, ҳозирда миграция соҳасидаги ҳамкорликни янада тартибли ва ўзаро манфаатли бўлишига қаратилган ашкилий, ахборот ва бошқа чора-тадбирлар комплекси устида иш олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Россия Федерациясининг Тошкентдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов Прилепиннинг баёноти муносабати билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таклиф қилинган эди. Вазирликнинг таъкидлашича, дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган баёнотлари Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига тўғри келмайди. Россия дипломати, ўз навбатида, сиёсатчининг сўзлари давлат позициясига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтиб, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ушбу воқеа юзасидан изоҳ беришга тайёрланаётганини маълум қилди.
Прилепиннинг баёнотига Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирлик республика Конституциясининг 153-моддасида «Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларига эга» эканини таъкидлаб ўтди.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, яқинда ёзувчи ва «Справедливая Россия — За правду» партияси етакчиларидан бири Захар Прилепин Ўзбекистондан меҳнат муҳожирлари кўплиги сабабли уни Россия Федерацияси таркибига қўшиб олишни таклиф қилган эди.
«Аслида, мен бизга келаётган гастарбайтерлар ҳудудларини бутунлай қўшиб олиш ва рус тилини ўша ерларда ўргатиш кераклигини чин дилдан ёқлайман. Бу ерда эмас, ўша ерларда ўқитиш керак, масалан Ўзбекистонда. Мен ҳазиллашаётганим йўқ», — деган Прилепин.
Бу ғоя Ўзбекистон фуқароларининг норозилигига дуч келди. Россиялик сиёсатчининг сўзлари сиёсатчилар ва жамоат арбоблари томонидан кескин қораланди, ҳатто Прилепинни мамлакат конституциявий тузумига тажовуз қилгани учун жавобгарликка тортиш талаблари ҳам бўлди. Олий Мажлис собиқ депутати Расул Кушербаев ёзувчини очиқчасига «керакли томонга» йўллади ва «Расмий Кремль мамлакат ва халқлар ўртасида уруш ва адоватни қўзғаётган бу каби шовинистларга нисбатан қонуний чоралар кўриши керак», дея қўшимча қилди.