Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О'Салливан (David O'Sullivan) 28 ноябрь куни расмий ташриф билан Қозоғистонга келади, деб хабар берди Европа Иттифоқининг республикадаги ваколатхонаси матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Қозоғистон расмийлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Натижалар бўйича матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.
Европа Комиссиясининг собиқ бош котиби ва Европа Иттифоқининг юқори мартабали дипломати Дэвид О'Салливан 2022 йил январида ЕИ санкциялар бўйича элчиси этиб тайинланган эди. Европа Комиссияси ушбу позицияни учинчи давлатлар билан Россияга қарши чеклов чоралари бўйича давом этаётган юқори даражадаги музокараларни таъминлаш учун ўрнатган.
О'Салливаннинг Қозоғистонга аввалги ташрифи апрель ойида бўлиб ўтганди. Ўшанда дипломат республика томонидан РФга нисбатан санкциялар режимини бузиш ҳолатларини аниқламаган.
Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари илк бор 2014 йили жорий қилинган ва шундан сўнг йилига икки марта – январь ва июль ойларида – олти ойга узайтирилиб келинади. 2022 йил 24 февралдан бошлаб, Россия Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилганидан сўнг, ушбу режим доирасида, жумладан экспорт чекловларини назарда тутувчи 11 та чекловчи чора-тадбирлар пакети жорий этилди. Бироқ, оммавий ахборот воситалари ёзганидек, Россияга етказиб бериш тақиқланган товарлар ушбу мамлакатга МДҲдаги қўшнилари орқали кириб бормоқда. Ўз навбатида, мазкур давлатлар расмийлари Россияга Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда ёрдам бериш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлашган.