Қозоғистонлик журналист аёл Тўқаевдан полициядан ҳимоя қилишини сўраб мурожаат қилди

kaztag.kz сайтидан коллаж

Чимкентлик журналист Марина Низовкина Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга полиция томонидан босим ўтказилаётгани ҳақида баёнот билан мурожаат қилди. У Facebookда (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли ижтимоий тармоқ) тегишли видеомурожаатни жойлаштирган.

«Мен жуда фаол фуқаролик позициясига эга журналистман, йўл ҳаракати хавфсизлиги, Чимкентдаги тирбандликлар, ҳам ҳайдовчилар, ҳам полиция ходимлари томонидан қоидабузарликлар юз бераётгани ҳақида кўп ёзаман. Охирги пайтларда журналистлик фаолиятимда ўзимни хавфсиз ҳис қилмаяпман. Биз, шаҳар аҳолиси, Чимкент йўлларида жуда кўп тартибсизликлар, болалар ҳалок бўлаётган кўплаб бахтсиз ҳодисаларга гувоҳ бўляпмиз, бу ҳақда жим туришнинг иложи йўқ. Аммо полиция босими остида, мен билан содир бўлганидек, таъқиблар қурбони бўлмаслик учун биз атрофга олазарак бўлиб қарашга ва эҳтиёткорлик билан ёзишга мажбур бўляпмиз», — дейди Низовкина.

Журналистнинг сўзларига кўра, октябрь ойи ўрталарида у патрул полиция полки раҳбариятининг Чимкент ИИБга даъволари бўйича суд жараёнларига қатнай бошлаган.

«Ходимлар (лавозимларидан) ўшатиш тўғрисидаги қарорга эътироз билдиришган, буни улар ноқонуний деб ҳисоблашади. Мен барча суд жараёнлари натижалари бўйича якуний материални ёзмоқчи бўлган эдим, лекин шу билан бирга биринчи ўринбосар Ермахон Абдрамонов тимсолида даҳшатли тазйиқларига дучор бўлдим. У менга нисбатан полицияга ариза ёзиб, туҳматда айблади. Улар менга нисбатан маъмурий баённома тузиб, жуда кеч келтиришди, ишни жуда тез ва кўплаб процессуал қоидабузарликлар билан судга олиб боришди», — деди Низовкина суд баённомани ноқонуний деб топганини эслатаркан.

«Менинг матнларимда ҳеч қандай туҳмат топилмади. Аммо шунга қарамай, ҳозир ўзимни хавфсиз ҳис қилмаяпман, ўзимнинг ва оиламнинг хавфсизлиги учун қўрқаман. Нега, масалан, туман ИИБ ходими мендан вояга етмаган ўғлим учун ҳужжатларни талаб қилиши керак? Ишонаманки, энди фаолиятим қандайдир босим ва таҳдид остида бўлади. Кечқурун ишдан уйга кеч қайтишга қўрқаман, машинани ҳайдашдан қўрқаман, чунки нафақат йўлдаги, балки ҳар қандай провокациялардан қўрқаман.

Ҳурматли Президент, сиздан сўрайман, Чимкент полицияси шаҳар аҳолисига қарши ишламаслигини, аксинча, барчамиз биргаликда шаҳримиз хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беришингизни сўрайман. Мен полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилишимиз лозим, деб ўйлайман, биз қўрқитишлари учун объект бўлмаслигимиз керак», — дейди Низовкина.

8 ноябрь куни Чимкент ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Эрмахон Абдраманов журналистни унинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни тарқатишда айблагани хабар қилинганди. Бунга Низовкинанинг ижтимоий тармоқларда Абдрамановнинг хизмат машинаси эвакуаторга ортилгани акс этган пости сабаб бўлган. Журналистнинг ёзишича, машинани «полиция бошлиғи сохта давлат рақамлари билан ҳайдаб кетаётганида гумон қилган» инспекторлар тўхтатган.

Бир неча кундан сўнг суд Низовкинанинг сўзларида туҳмат белгиларини топмай, ишни тугатди. Суд мажлисларида ва қарорни эълон қилишда Абдрамонов иштирок этмаган. Унинг адвокатлари қарорга изоҳ беришдан бош тортишган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ