Qiwi Uzbekistan иловаси 2023 йил 18 декабрда ёпилади, шунинг учун фойдаланувчиларга яқин орада ҳамёнларидаги маблағларни ушбу тизимда сарфлаш ёки банк карталарига ўтказиш тавсия этилади. Бундай маълумотлар халқаро тўловлар хизмати сайтида эълон қилинган.
Оператор тушунтиришича, Ўзбекистон фуқаролари учун иловани ёпиш сабаби Республика Марказий банкининг Qiwi орыали бошқа давлатлар билан операцияларни амалга ошириш имкониятини чеклаш тўғрисидаги қарори сабаб бўлди.
«Ҳозир Ўзбекистонда электрон ҳамённинг функционаллари анча чекланган – фақат маҳаллий хизматлар учун тўловлар ва маҳаллий банкларнинг карталарига ўтказмаларни амалга ошириш мумкин. Шу билан бирга, деярли 90% фойдаланувчилар ҳамёнимиздан махсус хорижий хизматлар ва халқаро пул ўтказмалари учун тўловларни амалга ошириш учун фойдаланганлар», — дейилади Qiwi Uzbekistan хабарида.
Компания таъкидлашича, 18 декабргача илова орқали аввалгидек:
👉 UzCard ва HUMO тизимлари карталарига ўтказиш;
👉 хизматлар, масалан, уяли алоқа ёки уй-жой коммунал хизматлари учун ҳақ тўлаш орқали.
Бундан ташқари, 16 ноябрдан бошлаб оператор Qiwi- ҳамёнида маблағни сақлаш учун кунига 75 минг сўм ($6) комиссия олади.
Компания фойдаланувчилардан тезкор ҳаракат қилишни сўрайди, чунки тизим балансидан пул ечиб олиш учун иловани ёпгандан сўнг улар ариза ёзишлари ва қўллаб-қувватлаш хизматидан жавоб кутишлари керак бўлади.
Шунингдек, тўлов оператори 18 декабрдан кейин унинг хизматлари ягона Qiwi иловасида мавжуд бўлиб, у ерда ўзбек телефон рақамини кўрсатган ҳолда ушбу мамлакат резидентлари ҳамён очишлари, лекин фақат чет эл валютасида – Россия рубли ёки қозоқ тенгесида бўлишини эслатиб ўтади.
ℹ️ 2022 йили Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан 2,1 баробар ошиб, қарийб 17 миллиард долларга етган. Шу билан бирга, ўтказмаларнинг 85 фоизи ёки 14,5 миллиард доллари Россия Федерациясидан келган.