Ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистонда ўғирлаб кетилган Россия фуқароси Москва тергов изоляторида қийноқларга солинганини хабар қилишди

Лев Скорякин. Ижтимоий тармоқдаги фотосурат

Қирғизистонда ўғирлаб кетилган россиялик сўл фаол Лев Скорякин Москва 2-СИЗОда қийноқларга солинган. Бу ҳақда «Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлаш. Мемориал» лойиҳаси адвакатга таяниб хабар берди.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Скорякин Қирғизистонда 16 октабрдан 17 октабрга ўтар кечаси ўғирланган ва ноқонуний равишда Россияга олиб кетилган. Фаол Бишкекдан самолётда Москвага олиб кетилган ва ҳеч қандай процессуал мақомсиз 2-тергов изоляторига жойлаштирилган. Тергов изолятори ходимлари икки ҳафта давомида унинг турган жойини яширишган ва ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Россияга ўз ихтиёри билан қайтганини омма олдида эълон қилиши учун уни қийноқларга солишган.

Аввалроқ Қирғизистон прокуратураси Скорякинни Россияга экстрадиция қилишдан бош тортган ва унинг ўзи Қирғизистонда қочқин мақомини сўраб ариза берган, Германияга гуманитар визасини олган эди. Фаол ўғирланган куни Қирғизистонни тарк этишни режалаштирган, бироқ унинг Россия паспорти олиб қўйилгани сабаб кета олмаган.

ℹ️ Скорякин 2021 йил декабрь ойида Москва жанубий округидаги Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) биносига ҳужум уюштириш бўйича айбланувчи ҳисобланади. Ўшанда фаол Руслан Абасов билан биргаликда ФХХ биноси олдига «Чекист куни муборак» баннерини ёйиб, терговчиларнинг сўзларига кўра, бино томон ёнаётган файерни улоқтирган. Иш бўйича айбланувчилар пойтахтнинг Гагаринский суди томонидан ҳибсга олинган, олти ойни тергов изоляторида ўтказишган, шундан сўнг уларнинг эҳтиёт чораси муайян ҳаракатларни тақиқлаш билан алмаштирилган. 2023 йил январига келиб иккала фаол Россияни тарк этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ