Women Watch Uzbekistan лойиҳаси доирасида Марказий Осиёдан режиссёрлар ўз фильмларини тақдим этадилар

Лойиҳа ташкилотчилари томонидан тақдим этилган фотосурат

2 ноябрь куни Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари аёл режиссёрлари томонидан яратилган киноасарларнинг питчинги (тақдимоти) бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳа Women Watch Uzbekistan деб номланди, деб хабар беради тадбир ташкилотчилари «Фарғона» ахборот агентлигига.

Таъкидланишича, тақдимот Tashkent Film School («Тошкент кино мактаби») томонидан ташкил этилган ва назорат қилинган бўлиб, унинг вакиллари тадбирнинг долзарблигини аёлларнинг, қоида тариқасида, ўзбек кино саноатида кенг намоён этилмагани билан изоҳлайдилар. Улар асосан ишлаб чиқариш, кастинг, бўяниш рассомлари ва либослар дизайнерлари бўлиб ишлайдилар, аммо режиссёр ва саҳналаштирувчи оператор каби лавозимларни эркаклар эгаллашган.

Лойиҳа куратори, Tashkent Film School ҳаммуассиси Юлия Шагинурованинг «Фарғона»га айтишича, бу ерга кўплаб аёллар ёрқин, қизиқарли асарлари билан келишади, шу сабабли питчинг яратиш ғояси пайдо бўлган.

«Шеригим Миша Бородин режиссёр ва сценарий муаллифи, мен эса продюсерман. Биз ўзимиз фильмлар яратамиз ва мустақил фильмлар яратаётган ўзбекистонлик муаллифлар учун минтақадан ташқарига чиқиш нақадар қийинлигини жуда яхши сўз тушунамиз. Шунинг учун биз Women Watch Uzbekistan лойиҳасини таклиф қилдик – бу лойиҳа республикамиз ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари киноижодкорларига ўз фильмларини маҳаллий ва Европа экспертлари: продюсерлар, фестиваллар ва халқаро ўқув дастурлари вакилларига тақдим этиш имкониятини беради», — дея қўшимча қилади Шагинурова.

Тақдимот доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон аёл режиссёерларининг 12 та лойиҳаси турли мамлакатлар мутахассисларига намойиш этилади. Тадбир релизида таъкидланганидек, томошабинларни турли жанрдаги -архив тадқиқотлари, шахсий ҳикоялар, ҳужжатли фильмлар кутмоқда.

ℹ️ Питчинг — лойиҳаларни молиялаштиришга тайёр продюсерлар ёки инвесторларни топиш мақсадида кино асарларининг оғзаки ёки визуал тақдимотидир.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ