1 ноябрь куни Россия Транспорт вазирлиги иккита транспорт коридорини барпо этишни назарда тутувчи меморандумларни имзолади:
👉 «Беларусь — Россия — Қозоғистон — Ўзбекистон — Афғонистон – Покистон» ва
👉 «Россия — Каспий денгизи — Туркманистон — Ўзбекистон – Қирғизистон».
Ҳужжатларни имзолаш маросими Тошкентда бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) га аъзо давлатларнинг биринчи транспорт форуми доирасида бўлиб ўтди, деб хабар беради ТАСС.
Бундан олдин Ўзбекистон расмийлари республика транспорт-транзит салоҳиятини ошириш ва янги бозорларга чиқиш мақсадида Россия иштирокида янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришдан манфаатдор эканини бир неча бор таъкидлаган эди.
ℹ️ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ШҲТнинг биринчи Транспорт форуми ўтказилмоқда, унда иштирокчилар ташкилот ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш ва транспорт-логистика йўлакларини яратиш масалаларини муҳокама қилишмоқда. Йиғилишда ШҲТга аъзо мамлакатларнинг транспорт департаментлари, шунингдек 15 давлатдан 60 дан ортиқ йирик компаниялар вакиллари иштирок этмоқда. Форум доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) транспорт вазирларининг 12-йиғилиши, Авиация ва логистика 2023 халқаро авиация форуми, шунингдек TransLogistica Uzbekistan 2023 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.