Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бир қатор Телеграм каналларида хабар қилинганидек, Олмаотада «НАТО маркази» очилгани ҳақидаги маълумотни рад этди, деб ёзади Sputnik.kz.
«Қозоғистон Мудофаа вазирлиги тинчликпарвар операциялар марказининг янги конференц-залининг расмий очилиши Олмаота шаҳрида АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси Даниел Розенблюм иштирокида бўлиб ўтди.
Марказ 2006 йилдан буён Қозоғистон Қуролли Кучларининг тинчликпарвар бўлинмасини ривожлантириш бўйича таълим муассасаси сифатида фаолият юритиб келади.
Унинг асосий мақсади БМТ стандартлари бўйича тинчликпарвар операцияларда иштирок этиш учун шахсий таркибни тайёрлашдан иборат», — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.
Конференция залининг очилиши ҳақидаги маълумотни АҚШнинг Қозоғистондаги элчихонасини Facebookдаги (РФда экстремистик деб тан олинган Meta копрациясига тегишли тармоқ) расмий саҳифасида ҳам олиш мумкин. «Элчи Розенблюм Қозоғистон Тинчлик операциялари марказида янги конференция залининг тантанали очилиш маросимида иштирок этиш шарафига муяссар бўлди. Бу бино Қозоғистоннинг халқаро тинчликпарвар кучларни тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Америка Қўшма Штатлари томонидан қўллаб-қувватланган навбатдаги лойиҳадир. Қўшма Штатлар хавфсизлик, фаровонлик ва тинчликни сақлаш манфаатлари йўлида Қозоғистон билан ҳамкорлик қилишдан фахрланади2, — таъкидлайди дипломатик миссия.
Бундан олдин бир қатор оммавий саҳифаларда Олмаотада «НАТО маркази» очилгани, унда АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси иштирок этгани ва у ерда тинчликпарвар кучлар гўёки «НАТО стандартлари бўйича» (аслида амалда БМТ стандартлари бўйича эмас-таҳр.изоҳи) ўқитилиши ҳақида хабар берилган эди. Бу хабар Telegram-каналлар орқали Россия ОАВларига етиб борган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам изоҳ берган.
«Тинчликни сақлаш миссияларининг ўзига хос хусусиятлари бор. Қозоқ ҳарбийлари у ерда дунёнинг турли бурчакларида қатнашмоқда, аммо бутун жараён америкаликлар томонидан тайёрланаётгани борасида, албатта, биз Остонадаги дўстларимиздан қўшимча маълумот (мазкур мамлакатда НАТОнинг тинчликпарвар операциялари марказининг жойлашуви ҳақида — таҳр. изоҳи) олишга умид қиламиз», — деди у (ТАСС келтирган иқтибос).