Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим тўғрисидаги келишув 10 ноябрдан кучга киради

tvtn.ru сайти фотосурати

Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз режим тўғрисидаги келишув шу йилнинг 10 ноябридан кучга киради. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг «Параграф» ахборот тизимига жойлаштириш учун юборилган хатида айтилади.

Жорий йилнинг 17 май куни Қозоғистон ва Хитой ўртасида икки давлат фуқароларини туристик ва хизмат сафарлари учун виза талабларидан ўзаро озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битим тузилган эди.

Ҳужжатга кўра, визасиз режим бошқа томон давлати ҳудудига кириш, чиқиш ва транзитга нисбатан қўлланилади ва давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 30 календар кундан ортиқ бўлмаган муддатга тақдим этилади. Умуман олганда, битимга қўшилган давлатларнинг фуқаролари томонларнинг ҳудудларида олти ой ичида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бўлишлари мумкин.

ℹ️ Henley&Partners т омонидан тузилган Жаҳон паспортлари индексига кўра, эндиликда қозоғистонликлар 77 давлатга, Хитой фуқаролари эса 82 та давлатга визасиз боришлари мумкин.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ