7 октабрь куни Исроилда Хамас ҳаракати амалга оширган теракт чоғида Ўзбекистонда туғилган ва 90-йилларда репатриация дастурига мувофиқ Исроилга кўчиб келган 5 нафар киши ҳалок бўлган. Улар амалдаги Ўзбекистон фукаролик паспортларига эга бўлишмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Шу тариқа дипломатик миссия расмий Қуддуснинг уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҲАМАС жангарилари ҳужуми қурбони бўлгани ҳақидаги хабарига жавоб қайтарди.
ℹ️ 7 октябрь куни Хамас жангарилари Исроил ҳудудига йирик ракета ҳужумларини уюштиришди ва Ғазо сектори билан чегарадош ҳудудларга бостириб кирдилар. Қуддус оғир артиллерия ва самолётлардан фойдаланган ҳолда жавоб операциясини ўтказди. Жанглар давом этмоқда.
Исроил расмийларига кўра, ҲАМАС ҳужуми чоғида дунёнинг 40 дан ортиқ давлати фуқаролари ҳалок бўлган. 148 нафар хорижликнинг ўлими тасдиқланган, яна 143 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.