Қирғизистонлик МҲОда қатнашгани учун Россия фуқаролигини олди

Татьяна Мерзлякова қирғизистонлик билан учрашувда. ombudsman.midural.ru сайти фотосурати

Россия ҳукумати Украина ҳудудида эълон қилган махсус ҳарбий операцияда (МҲО) иштирок этган Қирғизистон фуқароси Б. Россия фуқаролигини олди. Бу ҳақда Свердловск вилоятидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллигининг матбуот маркази хабар берди.

Қирғизистонлик Россия паспортини Екатеринбург Ички ишлар вазирлигининг Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча сақлаш марказида (ЧФШВСМ) олган, у Россиядан чиқариб юборилганлиги ҳақидаги суд қароридан сўнг шу ерда сақланаётган эди.

«Марказда бундай ҳодиса биринчи марта содир бўлиши. Жароҳат туфайли таътилда бўлганида йигит ҳуқуқбузарлик содир этган, бунинг учун маъмурий жавобгарликка тортилган – жарима солинган ва уни мамлакатдан чиқариш юбориш тўғрисида қарор чиқарилган. Кейин у билан Угледар ва Артемовскда жанг қилган дўстлари ва ҳамкасблари ёрдам сўраб [Свердловск вилояти Омбудсмани] Татьяна Мерзляковага мурожаат қилишган», — дейилади матбуот маркази хабарида.

Қирғизистонлик Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашган даврида олган «Жасорат учун» медали борлигини билиб, Мерзлякова Россия президенти Владимир Путинга мурожаат йўллаган ва президент Б.га Россия фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонни имзолаган.

«Қирғизистон Жиноят кодексида ёлланнишга доир модда бор ва шу модда бўйича махсус операция иштирокчилари судланган. Улар 10 йиллик қамоқ жазосини олишган. Биз депортация қилаётган шахсни ҳам худди шундай тақдир кутаётганди», — деб тушунтиради Мерзлякова.

Қирғизистонликни мамлакатдан чиқариб юбориш жараёни тўхтатилган ва унинг ўзи «даволанганидан кейин ва яна фронтга кетади», — дейди омбудсман.

ℹ️ Аввалроқ, жорий йилнинг май ойида Бишкек суди томонидан Қирғизистон Жиноят кодексининг 416-моддаси 2-қисми («бошқа давлатларнинг қуролли тўқнашувларида тегишли давлат органларининг рухсатисиз моддий манфаат учун иштирок этиш») бўйича айбдор деб топилиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган яна бир қирғизистонлик — 31 ёшли Асқар Кубаничбекка доир хабар катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Ҳукмдан кейин Кубаничбек Россия фуқаролигини олиш истагини билдирган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова вазирлик унга Россия паспортини бериш масаласини кўриб чиқаётганини айтган. Август ойида Қирғизистон Олий суди Кубаничбек ҳукмини бекор қилган ва унинг ишини бошқа таркибдаги биринчи инстанция судига янгидан кўриб чиқиш учун юборган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ