Россия ва Қирғизистон ўртасида 3,5 миллиард долларлик қўшма сармоявий лойиҳалар бўйича келишувлар имзоланди

rkdf.org сайти фотосурати

11 октабрь куни Жалолободда бўлиб ўтган Х Россия-Қирғизистон ҳудудлараро конференцияси доирасида иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга оид 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Шартномалар миқдори 3,5 миллиард долларни ташкил этди, дея хабар беради Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди (РҚТФ).

Энг йирик лойиҳа Жалолобод вилоятида кўмир станцияси қурилиши бўлади.

Ушбу объектдаги барча ишларнинг қиймати 2,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Бундан ташқари, РҚТФ ва бир қатор Россия компаниялари қуйидаги ташаббусларни амалга оширишда иштирок этадилар:

🤝 «Қирғизнефтгаз» нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш. Инвестициялар ҳажми: 400 миллион доллар;

🤝 Иссиқкўл вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш электр станциясини қуриш – 270 миллион доллар;

🤝 Жалолобод вилоятида балиқчилик хўжалигини ташкил этиш — 100 миллион доллар;

🤝 Талас вилоятида қуввати 29 МВт гача бўлган мини ГЭС қурилиши – 42 миллион доллар;

🤝 Бишкекда инновацион тиббиёт кластерини яратиш — 150 миллион доллар;

🤝 Иссиқкўл вилоятида қуввати 100 МВт гача бўлган шамол электр станциясини қуриш – 100 миллион доллар;

🤝 Қора-Тит кўмир конини ўзлаштириш — 79 млн.

РҚТФ раиси Артем Новиков инвестиция лойиҳаларини тайёрлашда томонлар барча тафсилотларни муҳокама қилиб, келишиб олган ҳолда катта ишларни амалга оширганини таъкидлади.

«Масалан, Россия Федерацияси савдогарларидан бири билан тузилган балиқчилик хўжалигини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги шартнома нафақат маҳсулот етказиб беришни, балки Қирғизистон ҳудудида ишлаб чиқаришни очишни ҳам назарда тутади», — дея қўшимча қилди фонд раҳбари.

Бундан ташқари, Россия-Қирғизистон тараққиёт фонди Жалолободда Россия Федерацияси ва Қирғизистон Республикаси вилоятлари дўстлик боғи қурилишига 2 миллион доллар сармоя киритади. Мазкур иншоот қурилиши учун капсулани қўйиш маросимида уни келаси ёзда фойдаланишга топшириш режалаштирилгани таъкидланди. Архитектор ва дизайнерларнинг фикрига кўра, саккиз гектардан ортиқ майдонда жамоат майдони, болалар майдончаси, қуруқ фаввора, спорт жойлари, велосипед йўлакчаси ва бошқалар жойлашади.

Мамлакатлар нафақат бизнес ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда, балки ҳарбий ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган. Шундай қилиб, 11 октабрь куни Қирғизистон парламенти ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини Россия билан бирлаштиришга рози бўлди. Қайд этилишича, Россиянинг Кантдаги ҳаво базаси яқинида қўшма ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини жойлаштириш учун беш гектар ер участкаси ажратилади.

13 октябрь куни Бишкекда МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммити бошланади. Тадбирда 12 октабрь куни эрталаб Қирғизистон пойтахтига келган Россия президенти Владимир Путин ҳам иштирок этади. Меҳмонни «Манас» аэропортида Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров кутиб олди. Путиннинг расмий ташрифи чоғида республика раҳбари Садир Жапаров билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ