Тошкентда чуқур қазиш чоғида ер ўпирилиши оқибатида икки ишчи ҳалок бўлди

KUN.UZ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

11 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида икки ишчи чуқур қазиш ишлари чоғида ҳалок бўлди, деб хабар беради туман ҳокимлиги.

«Бешқайроғоч» кўчасида коллектор қурилиши вақтида тупроқ чўкиши содир бўлган. Оқибатда чуқур қазаётган «Шафоат» компаниясининг беш нафар ходими тупроқ остида қолиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 16 нафар қутқарувчиси ёрдамга келган, шунингдек, Ўзбекистон пойтахти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти вакиллари етиб келган.

Икки ишчи ўлик ҳолда топилган. Бир киши касалхонага ётқизилган, қолган икки нафарининг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ