Бош прокуратуранинг собиқ ходими Ўзбекистон Болалар омбудсмани этиб сайланди

Сурайё Раҳмонова. Ўзбекистон парламенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига Сурайё Раҳмонова сайланди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Раҳмонованинг якуний тайинланиши Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланиши лозим.

ℹ️ Сурайё Раҳмонова 1978 йили туғилган, Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. 2018 йили юридик фанлар доктори унвонини олган. У Бош прокуратура матбуот хизматига, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) ҳузуридаги Давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбарлик қилган. Болалар омбудсмани этиб тайинланишидан олдин у Сенатда ишлаган.

Раҳмоновадан олдин бола ҳуқуқлари бўйича вакил сифатида Алия Юнусова ишлаган. У мазкур лавозимда 2020 йилнинг февралидан 2023 йилнинг сентябригача фаолият кўрсатган. Сентябрь ойи ўрталарида Юнусова «мавжуд шароит туфайли» ўз лавозимини тарк этишини маълум қилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ