TikTok компанияси Ўзбекистонда солиқ рўйхатидан ўтди

likeni.ru сайти фотосурати

Сингапурнинг TikTok компанияси 2021 йил июлидан ўзи блокланган Ўзбекистонда солиқ рўйхатидан ўтди. Республика Солиқ қўмитаси сайтидаги маълумотларга кўра, компания 5 октябрь куни қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган.

TikTokга кириш Ахборот ва телекоммуникациялар давлат назорати инспекцияси («Ўзкомназорат») томонидан «мамлакат фуқароларининг шахсий маълумотларига ишлов беришда қонунчилик талаблари бузилгани» сабабли чекланган эди. Шу билан бирга, Twitter, WeChat, «ВКонтакте» ва Skypeга ҳам кириш чекланган. 2021 йил кузида «Ўзкомназорат» бошқа ижтимоий тармоқларга ҳам киришни ёпган.

Мамлакат президентининг аралашувидан сўнг «Ўзкомназорат» раҳбари ишдан бўшатилди, кўплаб ижтимоий тармоқлар блокдан чиқарилди. Аммо TikTok ва Twitter қора рўйхатда қолаверди.

2022 йил март ойида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарияти онлайн йиғилишда TikTok компаниясига Тошкентда ваколатхона очишни таклиф қилди. Компания биргаликда Ўзбекистон қонунчилигига зид бўлган материаллар тарқалишининг олдини олишга тайёрлигини маълум қилди. Учрашув натижаси ижтимоий тармоққа киришнинг очилиши кутилганди, аммо бу иш амалга ошмади.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ