Ўзбекистон Осиё ўйинларида рекорд даражада совринларни қўлга киритди

Ўзбекистонлик эшкакчилар. Darakchi сайти фотосурати

2023 йили Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари турли даражада 71 та медални қўлга киритдилар.

Ўзбекистон спортчилари 22 та энг юқори даражадаги соврин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалини қўлга киритди. Медаллар ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси бешинчи ўринни эгаллади.

Жамоага энг кўп совринларни дзюдочилар (3 олтин, 2 кумуш ва 4 бронза), каноэда сузувчилар (1/3/3), эшкакчилар (2/4/1), курашчилар (4/1/1) , таэквондочилар (1 /4/4) олиб келди. Кураш баҳсларида ўзбекистонликлар яна 1 олтин ва 5 бронза медални қўлга киритишди. Умумжамоа баҳсларида ягона медал бронза бўлиб, уни эркаклар футбол жамоаси қўлга киритди.

Бу ўзбекистонлик спортчилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги медаллар, ҳам олтин медаллар сони бўйича рекорд кўрсаткичдир. Шу тариқа, 2018 йилги Ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон 69 та медал қўлга киритганди, шундан 20 таси олтин. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар жадвалида бешинчи ўринни эгаллаганди.

Қозоғистон терма жамоаси 80 та медал қўлга киритди, бироқ бор-йўғи 10 таси олтин бўлди, бу Қозоғистоннинг Осиё ўйинлари тарихидаги энг ёмон натижасидир.

Шунингдек, Қозоғистон терма жамоаси биринчи марта медаллар жадвалининг кучли ўнталигига киролмади – 11-ўринни эгаллади. Қозоғистонлик спортчилар ҳисобида 10 та олтин медалдан ташқари 22 та кумуш ва 48 та бронза бор. Қозоғистонликлар ўқ отиш (3/2/5) ва каноэда эшкак эшиш (1/4/3) бўйича энг самарали натижа кўрсатишди. Яна бешта соврин – 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронзани велоспортчилар қўлга киритишди.

Қирғизистонлик спортчилар муваффақиятли қатнашдилар. Биринчи марта бирданига 4 та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди. Ҳаммаси бўлиб қирғизистонликлар 15 та совринни қўлга киритишди — олтиндан ташқари, булар 2 та кумуш ва 9 та бронза — медаллар жадвалида якуний 18 ўринни эгаллашди. Биринчи марта дзюдо бўйича олтин медал қўлга киритилди. Қолган учта олтинни полвонлар олиб келишди.

Осиё ўйинлари якунларига кўра, Тожикистон терма жамоаси ҳисобида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза бор – медаллар жадвалида 24-ўрин. Барча медаллар жанг санъати бўйича қўлга киритилди. Олтин медаллар — дзюдо ва боксда.

Туркманистон медаллар рейтингида 29-ўринни эгаллади. Бу мамлакат спортчилари 1 кумуш ва 6 бронза медалини қўлга киритди. Туркманистон сўнгги бор 20 йил аввал – 2002 йили Пусандаги Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлганди.

Хитой Осиё ўйинларининг медаллар жамғармаси бўйича мутлақ пешқадамга айланди – 201 олтин, 111 кумуш ва 71 бронза. Иккинчи ўринда 52 олтин, 67 кумуш ва 69 бронза медал билан Япония жойлашган. Жанубий Корея 42 олтин, 59 кумуш ва 89 бронза медал билан учинчи ўринни эгаллади.

Осиё ўйинлари 23 сентябрдан 8 октабргача Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё бўлиб ўтди. Мусобақада 45 давлатдан бир неча минг спортчи иштирок этди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ