Жапаров Қирғизистон Конституциявий суди қарорларини қайта кўриб чиқиш имкониятини маъқуллади

Қирғизистон парламентида овоз бериш натижалари: ҳа - 64 депутат, қарши - иккита. Kaktus.Media сайти фотосурати

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 3 октабрь куни республика Конституциявий суди (КС) қарорларини қайта кўриб чиқишга рухсат берувчи қонунни имзолади.

«Конституциявий суд тўғрисида»ги қонун 52-1-модда билан тўлдирилиб, унда ҳокимият қарорлари мамлакат Президенти ёки Конституциявий суд раисининг ташаббуси билан учта ҳолатда қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги кўрсатилган:

👉 Қирғизистон Конституцияси нормаси, унга асосланиб қарор қабул қилинганда;

👉шикоят предмети учун аҳамиятли бўлган, қарор қабул қилиш вақтида Конституциявий судга номаълум бўлган янги ҳолатлар аниқланган бўлса;

👉Қарор маънавий-ахлоқий қадриятларга, мамлакат аҳолисининг ижтимоий онгига зид бўлган ҳолда.

ℹ️ «Конституциявий суд тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш ташаббуси ўтган йилнинг ёзида болага «онасини исмини бериш билан боғлиқ воқеалар»дан сўнг Садир Жапаровнинг ўзи томонидан илгари сурилганди. Июль ойи бошида Конституциявий суд 2021 йили уч нафар фарзандининг отасининг исмини она исмига ўзгартирган Алтин Капалованинг шикоятини кўриб чиққан, шундан сўнг Давлат рўйхатга олиш хизмати унга қарши даъво қўзғатган. Бишкек суди мансабдор шахсларнинг даъвосини қаноатлантирган ҳолда ота исмини ўзгартириш далолатномаларини бекор қилган. Кейинчалик бу қарор барча ҳокимият органлари, жумладан, Конституциявий суд томонидан қўллаб-қувватланган.

Бироқ жорий йилнинг июл ойида КС фуқароларнинг отаси ёки онасининг исмини танлаш ҳуқуқини тан олди. У мамлакат ҳукуматини қонунчиликка вояга етган шахсларга ҳужжатларда отасининг исми ўрнига онасининг исмини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ўзгартишлар ишлаб чиқиш мажбуриятини юклади.

Бу қарор жамиятда Конституциявий суднинг қизғин муҳокама бўлиши ва танқидига дуч келишига сабаб бўлди. Хусусан, Қирғизистон муфтийси Замир Ракиев «бундай ҳаракатлар миллат илдизини йўқ қилиши» мумкинлигини айтган бўлса, МХХ раҳбари Қамчибек Ташиев Конституциявий суднинг ушбу қарорини бекор қилишни талаб қилганди.

Бир неча кундан сўнг Қирғизистон президенти маъмурияти Конституциявий суд қарорларини қайта кўриб чиқишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқди. Тузатишлар киритиш зарурати ушбу инстанция судялари хатога йўл қўйиши мумкинлиги, шунинг учун уларга ўз қарорларини қайта кўриб чиқиш имкониятини бериш зарурлиги билан изоҳланади.

Парламент қонун лойиҳасини 6 сентябрда биринчи ўқишда қабул қилган, 28 сентябрда эса иккинчи ва учинчи ўқишда муҳокамасиз маъқуллаган. Депутат Нодира Нарматова овоз беришдан олдин айтганидек: «Ҳеч кимга онасининг исмини бериш керак эмас, шунинг учун муҳокамасиз овоз бериш керак!».

Ўзгартиришлар расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ