Тўқаев Қозоғистон «Россияга қарши» эмаслигини таъкидлади

Қосим-Жомарт Тўқаев. Қозоғистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев унинг мамлакати Москва билан ҳамкорлик қилишга содиқ экани ва «Россияга қарши» эмаслигини айтди.

«Қозоғистон Россияга қарши» эмас, биз Россия билан тўлиқ ҳамкорликка содиқмиз, бизни дунёдаги энг узун чегара бирлаштирган. Ўша матбуот анжуманида айтганимдек, бизда турли соҳаларда, жумладан, савдо ва гуманитар алоқалар бўйича ҳамкорлик анъаналари бор», — деди Қозоғистон раҳбари «Казинформ» агентлигига берган интервьюсида.

Шу тариқа, Тўқаев Қозоғистон бир кун олдин қўйилган Россияга қарши санкцияларга амал қилиши ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.

«Санкциялар масаласига келсак, БМТ Бош Ассамблеясининг яқинда бўлиб ўтган сессиясида ва бошқа чиқишларда мен санкциявий қарама-қарши туриш эрозияга учраётган глобал вазиятда халқаро муносабатларни яхшилаш нуқтаи назаридан мутлақо тескари натижа беришини таъкидладим», — деб эслатди президент «Казинформ» агентлигига берган интервьюсида.

Тўқаев Қозоғистонда санкция чекловларига дучор бўлган товарлар йўқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, у Қозоғистон «Россияга параллел импорт» деб аталадиган нарсада иштирок этмаслигини таъкидлади.

«Шу билан бирга, Қозоғистон санкциялар бўйича чекловларни ҳисобга олишга мажбур ва бу борада тегишли халқаро ташкилотлар билан алоқаларни давом эттирмоқда», — дея қўшимча қилди президент.

ℹ️ 28 сентябрь куни Қосим-Жомарт Тўқаев расмий ташриф билан Германияга келди. Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашувда у Қозоғистон Россияга қарши санкциялар режимига албатта амал қилишини айтди. «Биз санкция режимига риоя қилиш учун тегишли ташкилотлар билан алоқаларимиз бор ва менимча, немис томонида санкция режимини четлаб ўтишга қаратилган эҳтимолий ҳаракатлар юзасидан хавотир бўлмаслиги керак», — деди президент ўшанда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ