Қозоғистон молдовалик олигархларига қарши судда тўлиқ ғалаба қозонди

Анатоль (чапда) ва Габриэль Стати. Kp.md сайти фотосурати

Қозоғистон Адлия вазирлиги ва «Самрук-Казына» АЖ молдовалик олигархлар Стати иши бўйича суд жараёнларида якуний ғалабага эришди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Иш 4 млрд дорлларга эга KMG Kashagan B.V. акцияларини ҳибсдан ҳимоялаш билан боғлиқ бўлган. Қозоғистон томони Нидерландия Олий судида Анатоль Стати, Габриэль Стати, Ascom S.A. ва Terra Raf Trans Trading Ltd. (Стати) қарши турган.

«22 сентябрь куни Олий суд Стати апелляциясини рад этиб, акциялар халқаро одатларга кўра фойдаланиш иммунитетига эга эканини тасдиқлаган. Унинг қарорига кўра, Стати шикояти апелляция суди қарорини нотўғри талқин қилишга асосланган ва суд «Самрук-Казына» устав мақсадини ҳал қилувчи деб ҳисоблаган ва жамғарманинг ҳақиқий фаолиятига эътибор бермаган. Шу билан бирга, Олий суд апелляция суди тўғри хулосага келганини таъкидлайди: Стати «Самрук-Казына» акцияларининг тижорат муомаласи объекти сифатида эканини исботлай олмади», — дейилади хабарда.

ℹ️ Молдовалик олигархлар Анатоль ва Габриэль Стати 2010 йили Қозоғистон устидан ўзларининг мол-мулки босқинчилик йўли билан тортиб олингани борасида судга мурожаат қилган. Қозоғистон расмийлари барча айбловларни рад этади. 2008 йили Анатоль Статининг республикадаги мол-мулки ва ҳисоб рақамлари ҳибсга олинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уни ноқонуний даромад олганликда ва солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айблаган. 2013 йили Стокгольм Савдо палатаси арбитражи Стати даъволарини қўллаб-қувватлаб, Қозоғистонни Энергетика Хартияси шартномасини бузган деган қарорга келиб, ишбилармонларга 545 миллион доллар тўлаш мажбуриятини республикага юклаган. Кейинчалик Қозоғистон бу қарорларнинг айримларига қарши чиқишга ва ҳибсга олинган мулк миқдорини 530 миллион долларгача камайтиришга муваффақ бўлган.

2021 йил июнь ойида Бельгия суди Статига товон тўламагани сабаб, Қозоғистон Миллий жамғармасининг 542 миллион долларлик активларини музлатиб қўйилишини маъқуллаган. Суд ҳисоботида айтилишича, Молдова олигархлари дунё бўйлаб даъво қилган Қозоғистоннинг барча активлари 6,25 миллиард долларга баҳоланган.

2022 йил 14 июнь куни Гаага апелляция суди «Самрук-Казына» АЖнинг KMG Kashagan B.V.даги акциялари мажбурий фойдаланишга қарши суверен иммунитетга эга эканини қайд этган. 2017 йили Стати даъвосига қўра судгача қўйилган ҳибс бекор қилинган ва жамғарманинг илгари ҳеч қандай чекловларсиз мустақил эгалик қилиш ҳуқуқи тикланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ