Ўзбекистон фуқаролигини олган россиялик чемпион бўлажак Олимпиада ўйинларида қатнашолмаслиги мумкин

Анна Пракатен. worldrowing.com сайти фотосурати

Россиялик Европа чемпиони, эшкак эшиш бўйича Олимпиада кумуш медали совриндори, Ўзбекистон фуқароси бўлган Анна Пракатен жаҳон чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этди ва 2024 йилги Олимпиада ўйинларида қатнашолмаслиги мумкин.

Сербияда 10 сентябрь куни якунланган эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати натижаларига кўра, Пракатен якуний 15-ўринни эгаллаган ва бундай натижа учун Олимпиада ўйинларига йўлланма берилмайди.

Спортчининг муваффақиятсизлигига Россия эшкак эшиш федерацияси президенти Алексей Свириннинг муносабати қизиқ. У Пракатенга нисбатан «унинг қўшиғи аллақачон куйланиб бўлди», деб айтган. Айтилишича, «ижтимоий тармоқлардаги фаоллик» спортчининг оғир машғулотларга қайтишига тўсқинлик қилади. Айни пайтда Аннанинг Instagram даги саҳифаси (РФда экстремистик деб тан олинган ва тақиқланган Меtа компаниясига тегишли тармоқ) унинг 2000 дан сал кўпроқ обуначиси бўлган саҳифаси ўчириб ташланган. Бундан ташқари, Свирин Анна Россия терма жамоасини «хунук» тарк этганини таъкидлайди.

Эслатиб ўтамиз, турнирга нейтрал мақомда келган россиялик спортчилар сўнгги жаҳон чемпионатида медал олишолмаганди.

Айни пайтда журналист ва эшкак эшиш бўйича мутахассис Дмитрий Губерниев Пракатен ҳали ҳам саралаш орқали Олимпиадага йўл олишига ва ҳатто у ерда медаллар учун кураш олиб боришига ишонч билдирмоқда.

«Эшкак эшиш бу спортнинг шундай турики, унда бир қанча спортчилар бор, улар керак бўлганда, хусусан Олимпия ўйинларида жуда кучли ўйин кўрсатишга қодирлар. Мен Анна Пракатеннинг мухлисиман, у ажойиб спортчи, ажойиб қиз. Мен унинг Олимпия ўйинларига тайёр бўлишига шубҳа қилмайман. Мен унга ва Ўзбекистон терма жамоасига олимпия финалига чиқиш ва медаллар учун кураш олиб боришларини тилайман ва мен бу жамоанинг эшкак эшувчилари билан дўстман. Пракатен жуда оғир йилни бошдан ўтказди. Унинг жаҳон чемпионатида яхши ўйнолмаганига ҳайрон эмасман. Аммо ишончим комилки, келаси йили у саралаш орқали Олимпиадага боради ва медаллар учун финалда иштирок этади. Гарчи эркаклар ва аёллар ўртасида рақобат ақлдан оздирар даражада бўлсада. Лекин мен Пракатенга ишонаман», — дейди Губерниев.

Анна Пракатен — беларуслик бўлиб, у 2016 йилгача халқаро саҳнада ўз ватани байроғи остида иштирок этган. Кейин у спорт фуқаролигини русчага ўзгартирган. У 2019 йилдан Россия терма жамоаси учун кураш олиб борган. 2021 йили у яккалик баҳсларида Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Ўша йили у Токио Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритади. Спортчининг Ўзбекистон номидан мусобақаларда иштирок этиши шу йилнинг апрель ойида маълум бўлган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ