Қозоғистонда маҳкумни қийноққа солган колония ходимлари ва уларнинг бошлиқлари ишдан бўшатилади

Видеодан кадр

Фаол Тимур Данебаев қийноққа солинган Атбасардаги (Қозоғистоннинг Ақмола вилояти) колонияси раҳбари лавозимидан четлатиш учун тақдим этилди. Худди шундай чора вилоят Жазони ижро этиш тизими бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарига нисбатан ҳам қўлланилади. Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги жиноий-ижроия тизими қўмитаси ички терговнинг шундай натижаларини маълум қилди.

Бундан ташқари, колониянинг қийноққа алоқадор 11 нафар ходими салбий мотивларга кўра ички ишлар бўлимидан ишдан бўшатиш учун тақдим этилган.

Ижтимоий тармоқларда Данебаевнинг қийноқлари акс этган видеолар эълон қилинганидан сўнг расмий тергов бошланган. Ҳозирда прокуратура ушбу факт бўйича судга қадар текширув ўтказмоқда (6 сентябрь куни ҳуқуқ ҳимоячиси Элена Семенова иш қўзғатилганини маълум қилди).

«Тимур Данебаевни ҳеч қаёққа кўчирилмайди. Худди шу колонияда жазони ўтайди. Аммо эртага махсус прокурор уни тергов ҳаракатларини ўтказиш учун вақтинчалик ҳибсхонага ўтказади. Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонаси колония ҳудудидан ташқарида, туман ИИБ ҳузурида жойлашган. Бу жаргонда «безопаска» («хавфсиз жой») деб аталади. У ерда ҳеч ким унга босим ўтказа олмайди. Бу стандарт қадам. Адвокатлар ва иш бўйича терговчилар унинг олдига боришлари мумкин», — деб ёзади журналист Ассет Матаев ўз Telegram-каналида.

Июнь ойида Остона шаҳрининг 2-сонли Олмаота туман суди Данебаевни миллатлараро адоватни қўзғашда айблаб, уч йилга озодликдан маҳрум қилганди. Ижтимоий тармоқларда бир неча кун аввал колония фаолининг калтаклангани акс этган ёзувлар пайдо бўлди. Видеодаги суҳбатдан маълум бўлишича, маҳкум «акасининг маслаҳати билан» муассаса ҳожатхонасини тозалашдан бош тортгани учун калтакланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ