Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 5 сентябрь куни ҳукумат аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги сўнгги фармонларни имзолади, уларнинг янгиланиши давлат раҳбарининг 1 сентябрь куни халққа мурожаатидан сўнг бошланди.
Алихон Смаилов Бош вазир лавозимида қолди, унинг олти ўринбосари бор:
✅ Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Роман Скляр;
✅ Бош вазир ўринбосари, Ҳукумат аппарати раҳбари – Ғалимжон Қўйшебаев;
✅ Бош вазир ўринбосари, Молия вазири – Ерулан Жамаубаев;
✅ Бош вазир ўринбосари, Ташқи ишлар вазири – Мурат Нуртлеу;
✅ Бош вазир ўринбосари Серик Жумангарин;
✅ Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсенова.
Вазирликлар сони 19 тадан 21 тага кўпайди (рўйхатда юқорида тилга олинган вазирлар ҳам бор – тўлиқлик учун):
👉 Мудофаа вазирлигини Руслан Яхшиликов бошқаради;
👉 Ички ишлар вазирлигини — Ержан Саденов;
👉 Миллий иқтисодиёт вазирлигини — Алибек Қуантиров;
👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлигини — Аидарбек Сапаров;
👉 Адлия вазирлигини — Азамат Есқораев;
👉 Фан ва олий таълим вазирлигини — Саясат Нурбек;
👉 Соғлиқни сақлаш вазирлигини — Азҳар Гиният;
👉 Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини — Светлана Жакупова;
👉 Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги – Бағдат Муксин;
👉 Таълим вазирлигини — Ғани Бейсембаев;
👉 Савдо ва интеграция вазирлигии — Арман Шаккалиев;
👉 Энергетика вазирлигини — Алмасадам Саткалиев;
👉 Фавқулодда вазиятлар вазирлигини — Сирим Шарипхонов;
👉 Экология ва табиий ресурслар вазирлигини — Ерлан Нисанбаев;
👉 Саноат ва қурилиш вазирлигини — Канат Шарлапаев;
👉 Транспорт вазирлигини — Марат Қорабоэв;
👉 Туризм ва спорт вазирлигини — Ермек Маржикпаев;
👉 Маданият ва ахборот вазирлигини — Аида Балаева;
👉 Сув хўжалиги ва ирригация вазирлигини — Нуржон Нуржигитов;
👉 Молия вазирлигини — Ерулан Жамаубаев;
👉 Ташқи ишлар вазирлигини — Мурат Нуртлеу бошқаради.
Шу куни, 5 сентябрда Қозоғистоннинг уч вилояти ва битта шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди:
✅ Уч карра Осиё чемпиони, Сиднейдаги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Асхат Шахаров Ақтўбе вилояти ҳокими этиб тайинланди, 2022 йилдан Қозоғистон президенти маъмуриятида давлат инспектори лавозимида ишлаган;
✅ собиқ Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Жамбил вилояти ҳокими бўлди;
✅ Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Марат Ахметжанов Оқмола вилояти ҳокими этиб тайинланди;
✅ Республика аҳамиятига эга Чимкент шаҳри ҳокими этиб аввали Бош вазир девони раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Габит Сиздиқбеков тайинланди.