Қозоғистонлик фаол Данебаев қамоқхонада калтакланганидан кейин хизмат текшируви бошланган

Скриншот из видео

Фаол Тимур Данебаевнинг Қозоғистон колониясида калтаклангани акс этган видео эълон қилинганидан сўнг хизмат текшируви бошланган. Бу ҳақда 4 сентябрь куни Республика ИИВ Жиноят-ижроия тизими қўмитаси (ЖИТҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Гап ижтимоий тармоқларда тарқалган ўзини Данебаев деб таништирган маҳбуснинг бел ва оёқлари резина таёқ билан дўппослангани видеоси ҳақида кетмоқда. Оқмўла вилоятидаги колония ходимлари шу йўл билан «муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик фактларига чек қўйишгани»ни маълум қилади ЖИТҚ матбуот хизмати. Шунга қарамай, улар видеода «ўзларининг хизмат ваколатини суиистеъмол қилганлик белгиларини» кўришган, бу эса хизмат текширувини бошлаш учун сабаб бўлган. Унинг натижаларига кўра тегишли қарор қабул қилинади, деб ишонтиради ЖИТҚ.

Видеода колония ходими маҳкумни режимни бузганликда айблаб, жумладан бино ичида чекишини, «кийиниш қоидаларини бузган ҳолда юришини ва кундалик тартибни бузган ҳолда ухлашини» айтиб, буйруқ беради: «Махсус воситалардан фойдаланинг», деб. Калтакланганидан кейин ходим Данебоевдан нега бинони тозалашдан бош тортаётганини сўрайди. Фаол, у рад этмаслигини ва ётоқхонани ювишини айтади, ходим унга ҳожатхонани ҳам тозалаш кераклигини айтади. Фаолнинг жавобича, акаси ҳожатхонани тозаламасликни айтган. Ходим бу ишларни маҳкум муассаса қоидаларига мувофиқ бажариши кераклигини айтиб, шундан сўнг у яна махсус воситалардан фойдаланишни буюради.

Остоналик фаол Тимур Данебаев президент Қосим-Жомарт Тўқаевнинг январь воқеалари чоғида «20 минг террорчи» бўлгани ҳақидаги сўзлари учун жавобгарликка тортилишини талаб қилганидан кейин оммага танилган. «Азаттиқ» радиоси (Россияда хорижий агент сифатида тан олинган Озодлик радиосининг минтақавий хизмати) Данебаев президент ёлғон маълумот тарқатганини даъво қилиб, полицияга ариза бергани ҳақида хабар берганди.

Июнь ойида Остона шаҳрининг Олмаота туман 2-сонли суди Данебаевни миллатлараро адоват қўзғашда айблаб, уч йилга озодликдан маҳрум қилган. Ҳукмда келтирилишича, бунга унинг «рус миллатига мансуб шахслар» ҳақидаги хабарлари ва баёнотлари сабаб бўлган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ