Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби тарихда илк бор Қозоғистон кубогини қўлга киритди. Турнир финалида қўшимча вақтда Кўкшетаунинг «Арлан» жамоаси устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Кубок доирасида «Ҳумо» бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмади ва Қозоғистоннинг ички кубогини қўлга киритган биринчи хорижий жамоа бўлди.
«Арлан» билан ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Биринчи даврада Назаревич «Ҳумо»ни олдинга олиб чиқди. «Арлан» якуний сиренага атиги бир ярим дақиқа қолганида ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди — Лихотников гол урди.
Ғолибни аниқлаш учун жамоалар яна деярли бир учрашув ўтказишди. Фақат учинчи қўшимча таймда, 108-дақиқа 47-секундда «Ҳумо» учун бу учрашув юзинчи бўлган Синявский рақиб дарвозасига ҳал қилувчи голни киритди.
Бу мамлакат кубоги тарихидаги энг узун финал ҳисобланади. Қозоғистондаги ўйин давом этган мутлақ рекордни такрорлаш учун эса «Ҳумо» ва «Арлан»га 11 сония етишмади. Ҳозирча чемпионлик 2016/2017 йилги мавсумнинг ярим финал плей-офф сериясидаги Павлодарнинг «Иртиш» ҳамда Остонанинг «Номад» жамоалари ўртасидаги ўйинга тегишли – 108 дақиқа 58 сония.
Қозоғистон кубоги «Ҳумо» тарихида илк совриндир.
«Ҳумо» хоккей клуби 2019 йили профессионал даражага етди. Жамоа Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди, гуруҳ босқичида ғолиб чиқди. Ўша йилнинг баҳорида тошкентлик футболчилар ВҲЛга киришди ва уларнинг дубли Қозоғистон чемпионатига «Ҳумо-2» номи билан кирди.
2019/2020-йилги мавсум якунида «Ҳумо-2» Қозоғистон чемпионатида ўнинчи ўринни эгаллаб, плей-оффга чиқа олмади. Асосий жамоа янада муваффақиятли ўйнади ва Петров кубогининг чорак финалига чиқди. Аммо тошкентликлар коронавирус пандемияси туфайли Москванинг «Звезда» жамоасига қарши ўйинни якунлай олишмади.
2020 йил апрель ойида жамоа раҳбарияти COVID-19 га қарши кураш доирасида дунёнинг аксарият давлатларида кўрилган қаттиқ чеклов чоралари туфайли «Ҳумо» ВҲЛда, «Ҳумо-2» эса Қозоғистон чемпионатида мавсумни ўтказиб юборишини маълум қилганди. Ўтган йил июль ойида «Ҳумо»нинг Қозоғистон чемпионатига қайтгани малум бўлди. Ўтган мавсумда жамоа Қозоғистон чемпионатининг плей-офф босқичида Остонанинг «Номад» жамоасига имкониятни бой берганди.