Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар шахс афв этилди

independent.co.uk сайти фотосурати

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жазони ўтаётган 286 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат 1 сентябрда нишонланадиган Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида эълон қилинди.

Фармон шарҳида афв этилиши лозим бўлган маҳкумлар қилмишларига чин дилдан пушаймон бўлгани ва тузалиш йўлига қатъий ўтгани қайд этилган.

Афв этилганлардан:

👉 109 нафар шахс асосий жазони ўташдан тўлиқ озод этилган;

👉 116 нафари шартли равишда жазони ўташдан озод этилган;

👉 25 нафар фуқаро жазоси енгилроғига алмаштирилган;

👉 36 нафар маҳкумнинг озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо муддати қисқартирилган.

Афв этилганлар орасида 39 нафар аёл, 22 нафари олтмиш ёшдан ошган эркак, ўттиз нафар хорижий давлат фуқаролари, уч нафари фаолияти тақиқланган ташкилотлар аъзоси.

Умуман олганда, жорий йил бошидан буён Ўзбекистонда 827 нафар шахс афв этилди: улардан 541 нафарининг тақдири апрель ойида, Рамазон Ҳайити байрами арафасида юмшатилган.

ℹ️ Шу тариқа, Шавкат Мирзиёев ҳокимият тепасига келган 2017 йилдан буён Ўзбекистонда 24 та афв этиш тўғрисидаги фармон эълон қилинган ва у 6874 кишини қамраб олган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ