Ўзбекистонга йўналтирилган хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажмида 20,5 фоиз улушга эга Хитой 2023 йилнинг биринчи олти ойида инвестор давлатлар рейтингида етакчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларида маълум қилинди.
Ўзбекистонда январь-июнь ойларида асосий капиталга йўналтирилган хорижий инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 59 триллион сўмни (5 миллиард долларга яқин) ёки мамлакат иқтисодиётига йўналтирилган жами инвестицияларнинг 42,4 фоизини ташкил этиб, 139,1 триллион сўмга (11,6 миллиард доллар) етган.
Шундай қилиб, йилнинг биринчи ярмида Хитой Ўзбекистонга сармоя ва кредитлар кўринишида 12,1 триллион сўм ёки 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ берган.
Асосий инвестор давлатлар ўнлиги қуйидагилардан иборат:
👉 Хитой — 20,5%;
👉 Россия — 18,8%;
👉 Туркия – 6,2%;
👉 Саудия Арабистони – 8,5%;
👉 Кипр — 4,3%;
👉 Германия – 2,7%;
👉 Швейцария – 2,5%;
👉 Буюк Британия – 2,0%;
👉 АҚШ – 1,9%;
👉 Италия — 0,5%.
ℹ️ Эслатиб ўтамиз, 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистонда кредитлар ва хорижий инвестициялар ҳажми бўйича етакчи Россия бўлган, унинг улуши 20,3 фоизни ташкил қилган. Бу 22,8 триллион сўм ёки 2 миллиард доллардан сал кўпроққа тўғри келди. Иккинчи ўринни Хитой (16,4 фоиз), учинчи ўринни Туркия (10,1 фоиз) эгаллаган. АҚШ улуши 3,8% ни ташкил этган. Ўтган йили тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 8 миллиард долларга етган.