Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok сервисини блоклашни талаб қилди

economist.kg сайти фотосурати

Қирғизистон Маданият, ахборот ва спорт вазирлиги қисқа видеоларни яратиш ва томоша қилиш борасида машҳур TikTok сервисига киришни блоклашга қарор қилди. Бу ҳақда 30 август куни Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг таъкидлашича, бир қатор нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ушбу хизматнинг болаларнинг руҳий ривожланиши ва саломатлигига зарарли таъсиридан хавотирда бўлган мурожаатлар сони кўпайган.

«Таъкидланишича, TikTok фойдаланувчини қисқа клипларнинг виртуал оламига чўмдиради, уларни томоша қилган ўсмирлар баъзи видеоларни такрорлашга уринишади, уларнинг баъзилари ҳаёти учун хавф туғдиради. Қолаверса, болалар руҳияти беқарор бўлади, у секин шаклланади ва қарамликни келтириб чиқарадиган бундай контент ёш авлоднинг ҳиссий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда», — дейилади Маданият вазирлиги хабарида.

Вазирлик мутасаддилари TikTokда эълон қилинган контентни таҳлил қилиб, хизмат болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказувчи маълумотлардан фойдаланишни ҳеч қандай тарзда чекламаслигини аниқлашган. Шу сабабли ва кўплаб сўровларни инобатга олган ҳолда Маданият вазирлиги TikTokга киришни блоклашга қарор қилади ва Қирғизистон Рақамли ривожланиш вазирлигига тегишли сўров юборган.

ℹ️ Эслатиб ўтамиз, TikTokга кириш қўшни Ўзбекистонда 2021 йил июнь ойида блокланган эди. Расмийлар бунга ушбу хизмат бошқа машҳур ижтимоий тармоқлар қатори мамлакат расмийларининг ўз серверларини Ўзбекистонга кўчириш талабини эътиборсиз қолдиргани сабаб қилиб кўрсатган.

2022 йил апрель ойида Афғонистоннинг янги ҳукумати «ёш авлодни чалғитатаётгани учун»Tik-Tokга киришни тўсиб қўйди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ