«Тобол» таркибидаги россиялик футболчиларга Чехия ҳукумати кўрсатмаси билан Шенген визаси берилди

"Тобол" футболчилари. kazfootball.k сайти фотосуратиz

Қўстанайдаги «Тобол» футбол клубининг россиялик ва белоруслик аъзоларига «Виктория» (Пльзен) клубига қарши Конференция лигасининг сўнгги саралаш босқичи ўйини учун Чехияга боришга зарур бўлган Шенген визасини бериш рад этилди. Чехия расмийларининг тўғридан-тўғри аралашувидан кейингина масала ҳал бўлди, деб хабар беради Sports.kz.

«Ҳукумат бир овоздан Қозоғистоннинг «Тобол» клубининг қўстанайлик футболчиларига Чехияга виза беришга рози бўлди. Ҳукумат шундай қарорга келган, биринчи навбатда, «Тобол» футболчилари РФ ёки Беларусни эмас, айнан шу клубни ва Қозоғистонни ҳимоя қилади», — дея тушунтиради Чехия ҳукумати аъзоси Вацлав Смолка.

«Тобол» учун еврокубокларнинг энг муҳим ўйинини бирданига тўрт нафар футболчи ўтказиб юбориши мумкин эди: россияликлар Иван Коновалов, Альбер Габарев ва Павел Киреенко, шунингдек, беларуслик Павел Забелин.

«Тобол»нинг бир неча аъзолари 31 августга белгиланган ўйинда қатнашмаслик хавфи ҳақида маълумот 29 август куни пайдо бўлди. Шу билан бирга, «Тобол»нинг ҳаммуаллифларидан бири Алимжон Калдияровнинг айтишича, агар футболчиларга виза берилмаса, Қозоғистон жамоаси майдонга тушишдан бош тортиши мумкин.

«Биз икки кун эрта жўнаб кетамиз. Хабарингиз бор, 31 августдан кейин бизда 15 сентябргача катта танаффус бўлади. «Виктория Пьлзен»га қарши ўйин учун биз режимни ўзгартиришга тайёрмиз. Бугун тушдан сўнг бошқа давлат орқали етиб бориш масаласи ҳал бўлади, деган умид ҳам бор. Агар улар бизга мультивиза беришса. ЕОИИ даги легионерларимизга визалар берилмаса, майдонга чиқамизми? Ўйлайманки, катта эҳтимол билан йўқ», — дейди Қалдияров.

Орадан бир неча соат ўтиб, Чехия Бош вазири Петр Фиала «Тобол»нинг тўрт нафар футболчисига истисно тариқасида виза берилишига ваъда берди. Мамлакат ҳукумати вакили Вацлав Смолканинг таъкидлашича, «Чехия Европадаги футбол клублари манфаатлари ва обрўсига путур еказмайдиган тарзда ҳаракат қилишга» тайёр, акс ҳолда «Тобол» футболчиларига виза бермаслик УEФА томонидан интизомий иш қўзғатилиши ва Пьлзеннинг «Виктория» га қарши санкциялар жорий этилиши билан якунланиши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, «Тобол» учун «Виктория» билан учрашув жавоб ўйини бўлади. Костанайда кечган баҳс 2:1 ҳисобида чехияликлар фойдасига ҳал бўлганди.

Бу «Тобол»нинг жорий еврокубокларда виза олишда биринчи марта муаммога дуч келиши эмас. Аввалроқ Финляндия «Тобол» футболчилари ва мураббийларига маҳаллий «Хонка» билан ўйин учун атиги уч кунлик виза берган эди. Жамоа директори Андрей Канчельскиснинг сўзларига кўра, бунга таркибда россияликлар ва беларуслар борлиги ҳам сабаб бўлган. Кейин, Швейцария ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган. Натижада «Тобол» мамлакатга «Базел»га қарши ўйиндан бир кун олдин етиб келган. Қизиғи, якунда «Тобол» «Ҳонка»ни ҳам, «Базел»ни ҳам мағлуб этган.

«Тобол» ва «Астана» — конференция лигасида иштирок этишда давом этаётган сўнгги Қозоғистон жамоаларидир. «Астана» сўнгги саралаш босқичида Албаниянинг «Партизани» жамоаси билан тўқнаш келади. Биринчи ўйин 1:0 ҳисобида қозоғистонликлар фойдасига ҳал бўлганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ